Нега Бэйл "Леганес"га қарши ўйнамади?
26 янв 2018 12:21
Новости
Нега Бэйл "Леганес"га қарши ўйнамади?
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл "Леганес"га қарши Испания Кубоги чорак финал жавоб учрашувида майдонга тушмади.
Бунга жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан уэльслик яна жароҳат олишидан қўрққани сабаб бўлди.
Бэйл 2013 йилда испан гранди сафига ўтган бўлса, ўша вақтдан бери турли шикастланишлар туфайли жамоанинг 36% учрашувларини ўтказиб юборган. Бу вақт ичида Уэльс терма жамоаси футболчиси 19 марта жароҳат олган. Жорий мавсум унинг чап ва ўнг оёқларида мушак муаммолари аниқланди. Зиданнинг фикрича, Бэйл катта юкламалар туфайли жароҳатга мойил бўлиб қолган. Шу сабабли франциялик мутахассис уни ҳафтада бир марта майдонга туширишни режа қилди.
"Қироллик клуби" икки учрашув натижасига кўра "Леганес"га мағлуб бўлиб, Испания Кубогини тарк этди.
Комментарии