RU

"Нефтчи"нинг собиқ ўйинчилари "Истиқлол"да Новости

"Нефтчи"нинг собиқ ўйинчилари "Истиқлол"да

Теги :  Нефтчи
Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Жамоа ушбу ҳафта страт оладиган Фарғона вилояти ҳокимининг Кубоги учун ўтказиладиган мусобақада иштирок этади.

Анвар Бердиев бошқарувидаги жамоа ҳозирда кунига бир маҳалдан машғулот ўтказиш орқали, бўлажак турнирга тайёргарлик кўрмоқда.

Таркибда эътиборга молик ўзгаришларни кўриш мумкин. Хусусан илгари Анвар Бердиев билан "Нефтчи"да бирга ўйнаган Фарруҳ Турдалиев, Иқбол Бобохонов, Дилёр Эрматов, Мансур Саидов ва Павел Смоляченко сингари тажрибали ўйинчилар айни дамда"Истиқлол" машғулотларида тер тўкмоқда.

Шунингдек ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган Нодир Ашурматов, Аҳрор, Раҳматулло Ўктамовлар, Абдухолиқ Қурбонов, Элёр Мамасолиев ва Сардор Сотволдиев каби футболчиларни ҳам таркибда сақланиб қолинганини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Селекция ишлари ҳали яна давом этади.

Машғулотлар чоғида бош мураббий Анвар Бердиевга дарвозабонлар устози Баҳодир Шамшиддинов ёрдам бермоқда.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика