RU

Последние новости

22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  0 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  1 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  6 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2

"Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин Бахтиёр Ашурматов нималар деди? Новости

"Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин Бахтиёр Ашурматов нималар деди?

Тошкентда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" бугун "Нефтчи"га қарши назорат учрашувини ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу баҳсдан сўнг қўқонликлар бош мураббийи championat.asia сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди. 

Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Нефтчи"ни мағлуб этди


"Бугун барча ўйлаган нарсаларимиз ўхшамаган бўлиши мумкин, сабаби бу йилдаги биринчи ўйинимиз. Кўрикдаги янги футболчиларни текшириб олишга эришдик. Майдон ҳолати ҳам оғир, шу боис юқори савиядаги футбол кўрдик деб ўйламайман. Аммо йиғиндаги дастлабки ғалаба учун йигитларга раҳмат айтаман. Ўйлайманки янги футболчилар ўйин услубимизга мослашиб кетишади ва ўтган йилгидек жанговор жамоа туза оламиз деб.

"Нефтчи" ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда, таркибида Суперлигада ўйнаган Аъзам Алиев, Шерзод Каримов, Абдул Азиз Юсупов каби футболчилар бор. Шу боис фарғоналиклар 2021 йил Про лигадан Суперлигага чиқишга асосий даъвогарлардан бири бўлади.

Бугун таркибимизда бир қатор янги футболчилар майдонга тушишди. Улардан Мўмин Мелиев, Фарҳод Бекмуротов ва Элдор Адҳамов янги мавсумда "Қўқон-1912"да тўп тепиши аниқ. Кўрикдаги қолган ўйинчиларнинг имкониятларини кейинги ўйинларда ҳам кўрамиз ва бир тўхтамга келамиз", - дейди Бахтиёр Ашурматов.



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика