RU

Последние новости

10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   0 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  0 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  2 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   3 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  31 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  14 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  4 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0

"Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин Бахтиёр Ашурматов нималар деди? Новости

"Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин Бахтиёр Ашурматов нималар деди?

Тошкентда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" бугун "Нефтчи"га қарши назорат учрашувини ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу баҳсдан сўнг қўқонликлар бош мураббийи championat.asia сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди. 

Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Нефтчи"ни мағлуб этди


"Бугун барча ўйлаган нарсаларимиз ўхшамаган бўлиши мумкин, сабаби бу йилдаги биринчи ўйинимиз. Кўрикдаги янги футболчиларни текшириб олишга эришдик. Майдон ҳолати ҳам оғир, шу боис юқори савиядаги футбол кўрдик деб ўйламайман. Аммо йиғиндаги дастлабки ғалаба учун йигитларга раҳмат айтаман. Ўйлайманки янги футболчилар ўйин услубимизга мослашиб кетишади ва ўтган йилгидек жанговор жамоа туза оламиз деб.

"Нефтчи" ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда, таркибида Суперлигада ўйнаган Аъзам Алиев, Шерзод Каримов, Абдул Азиз Юсупов каби футболчилар бор. Шу боис фарғоналиклар 2021 йил Про лигадан Суперлигага чиқишга асосий даъвогарлардан бири бўлади.

Бугун таркибимизда бир қатор янги футболчилар майдонга тушишди. Улардан Мўмин Мелиев, Фарҳод Бекмуротов ва Элдор Адҳамов янги мавсумда "Қўқон-1912"да тўп тепиши аниқ. Кўрикдаги қолган ўйинчиларнинг имкониятларини кейинги ўйинларда ҳам кўрамиз ва бир тўхтамга келамиз", - дейди Бахтиёр Ашурматов.



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика