RU

Последние новости

08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  0 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  3 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12

"Нефтчи"да хорватиялик мураббийлар иш бошлади Новости

"Нефтчи"да хорватиялик мураббийлар иш бошлади

Давр тақозоси ва ички имкониятларни ишга солиш мақсадида "Нефтчи" футбол клуби раҳбарияти мураббийлар штабини легионер мутахассислар билан мустаҳкамлашга қарор қилди.

Хорватиялик Зоран Вулич ва Младен Пралия бундан буён бош мураббий Илҳом Мўминжоновга ёрдамчи мураббий ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ёрдам берадилар. Фарғона футболчиларига маҳорат ва малака оширишда амалий ёрдам кўрсатадилар. Улар нафақат Хорватия, балки, Европа, Осиё ва Америка футбол клубларида фаолият юритиб, катта тажриба ва маҳорат эгаси сифатида мухлислар ва мутахассислар эътиборини қозонишган.

Зоран Вулич футболчилик фаолиятини Хорватиянинг "Хайдук" клубида бошлаган. Сўнгра Испаниянинг "Мальорка" ва Франциянинг "Нант" клубларида маҳоратини намойиш этган. 1998 йилдан жонажон клуби "Хайдук"ка бош мураббий этиб тайинланган. Кейинчалик Россиянинг" Луч-Энергия", Хорватиянинг "Сплит", Молдованинг" Шериф", Қозоғистоннинг "Атирау", Грециянинг" Апполон Смирнис" жамоаларида фаолият юритган мутахассис ўз мамлакатининг 19 ёшлилар терма жамоасига раҳбарлик қилган.

Младен Пралия ҳам футбол оламининг тажрибали мутахассиси сифатида кенг жамоатчиликнинг эътибори ва иззат-ҳурматини қозониб келмоқда. Хорватиянинг "Хайдук", Германиянинг "Гамбург" клубида малака ва маҳоратини ошириб, мураббийлик фаолиятини Сингапурнинг "Сингапур Армед Форсес" жамоасида давом эттирган. Касбдоши Зоран Вулич билан Владивостокнинг "Луч-Энергия" клуби ривожига муносиб ҳисса қўшган.




"Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика