"Нефтчи"да ўйнаган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда
26 янв 2024 08:35
Новости
"Нефтчи"да ўйнаган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
"Лочинлар" 2023 йилнинг иккинчи даврасида "Нефтчи"да ўйнаган грузиялик ҳужумчи Гиорги Никабадзени ўз сафига қўшиб олмоқда. Бу ҳақда championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев телеграмдаги ўз каналида маълум қилди.
Никабадзе ўтган мавсум Суперлигада 12та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.
Маълумот учун, "Навбаҳор" 2023 йил ёзда "Нефтчи"нинг бошқа бир грузиялик ҳужумчиси Тома Табатадзени Фарғона клубидан сотиб олганди. Никабадзе эса эркин агент мақомида Наманган клубига кўчиб ўтишга яқин.

Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии