RU

Последние новости

21:20ПСЖ Фернандесни "Реал"дан илиб кетмоқчи  1 20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  0 20:45Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  11 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  7 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  9 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 19:30Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  13 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  12 18:03О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"  6 17:09"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида  17 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  5 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  6

“Нефтчи” “Ёзёвон-Лочинлари”ни мағлуб этди Новости

“Нефтчи” “Ёзёвон-Лочинлари”ни мағлуб этди

15 июль куни “Нефтчи” Қиргули йиғинидаги сўнгги назорат баҳсини ўтказди.

Ушбу учрашув Фарғона вилоятининг яна бир жамоаси “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши ўтказилди. Беллашувда Вадим Абрамов жамоаси 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Айтиш керакки, голларга бой ўйин гарчи ўртоқлик мақомига эга бўлсада, учрашувни кузатиш учун кўплаб мухлислар стадионга ташриф буюришди. Умуман олганда, “Норин” билан бўлиб ўтган охирги ўйинга нисбатан томошабинлар сони кўпроқ бўлди.

Ўйин ғоят қизиқарли курашларга бой ўтди. Вадим Карленович ўз анънасига содиқ қолган ҳолда икки хил таркибни бир бўлимдан майдонга туширди. Учрашув тезкор голлар билан бошланди. Дастлаб Мўйдин Мамазулумов ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Бахтиёр Ёқубов ҳисобни яна биттага оширди. Учинчи тўп худди “Норин” билан учрашувда бўлгани сингари автогол сифатида киритилди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар кетма-кет жавоб голларини киритишди. Умуман олганда, тайм безагига айланган голлар ўйинни янада кульминацион нуқтасига айланди. Ёзёвонликлар иккинчи бўлимда гол киритиш учун кўплаб қулай имкониятларга эга бўлишди ва уларнинг иккитасини самарали якунлашди. 3:2

Ўтказиб юборилган тўплар ва ўйин суратидан қониқмаган “Нефтчи” катта куч билан ҳужумга ўтди. Марказда ҳаракатланган Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Карен Абрамов ҳамда Аброр Исмоиловлар ўзларинг фаолликлари билан баҳс тизгини ўз қўлларига олишди. Қанотлардан Темур Ҳакимов ҳамда Абдураҳмон Абдулҳақовлар ҳам хавфли рейдларга амалга оширишди. Шунингдек тандем сифатида ҳаракатланган ҳужумчилар Алишер Шоғуломов ва Отабек Ҳайдаров жуфтлиги ҳам шу куни кўп имкониятларга эга бўлган бўлсада, бу сафар гол уриш уларга насиб қилмади. Ҳисоб 3:2 кўринишида давом этаётган бир паллада иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Темур Ҳакимов “Нефтчи”нинг тўртинчи голини киритди ва масалага мантиқий нуқта қўйди. Якуний ҳисоб 4:2, “Нефтчи” назорат баҳсида ғалабага эришди.

“Нефтчи” матбуот хизмати






Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика