RU

Последние новости

21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  2 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  4 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  5 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  4 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  20 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  5 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  12 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  11

"Нефтчи": Ёшларимиз Ғузорда дуранг ўйнашди Новости

"Нефтчи": Ёшларимиз Ғузорда дуранг ўйнашди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ёшлари мавсумнинг илк ўйинини Ғузорда “Шўртан” ўринбосарларига қарши ўтказишди.

Яшил майдонни соғинган ёшлар жамоалари ўртасидаги баҳс қизғин кўриниш олди. Баҳсда меҳмонлар тезкор гол киритишга муваффақ бўлишди. Рақиб дарвозабонини анча олдинга чиқиб кетганини кўрган Отабек Исроилов тўпни ҳаволатиб дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Шу тариқа баҳсда ҳисоб очилди. Голдан руҳланган Баҳром Ҳайдаров жамоаси яна кетма-кет олдинга ўтди. Гол муаллифи Отабек Исроилов шу куни анча фаол ўйнади ва жамоанинг ҳужумларида асосий вазифани бажарди. Биринчи бўлимнинг ўрталарида келиб “Нефтчи” футболчиси Ислом Тошпўлатов рақиб дарвозасини иккинчи марта ишғол этишга эришди. Бироқ ҳакам мазкур вазиятни ўйиндан ташқари ҳолат дея баҳолади. 34-дақиқага келиб ғузорликлар ҳисобдаги кўринишни ўзгартиришга эришишди. Ғузор ёшлари ҳакам томонидан белгиланган пенальтини голга айлантиришди. 1:1. Биринчи бўлим дуранг билан тугади. Иккинчи бўлимда кураш янада қизиди ва ҳужумлар хавфли кўриниш олди. Айниқса иккинчи бўлим охириди жамоаларда ғалабани илиб кетиш учун бир қатор қулай вазиятлар бўлди. Лекин ўйинда бошқа гол киритилмади.

Ёшлар лигаси. 1-тур.
3 март. 2017-йил. Ғузор

“Шўртан” – “Нефтчи” 1:1
Голлар
: Шахзод Хурсанов 34 - Отабек Исроилов 2

"Шўртан": Акмал Раҳимов, Мирмуҳсин Сатторов, Акром Баҳромов, Шамсиддин Сагдуллаев, Ислом Шодмонов, Ғулом Раҳмонов, Жасур Холтўраев, Нурали Падаров, Шаҳзодбек Хурсанов, Юсуф Бўриев, Олимжон Каримов
Захира: Жаҳонгир Каримов, Шаҳбоз Жўраев, Темур Комилжонов, Шоҳжаҳон Маъруфов, Шербек Эшмуродов, Баҳромжон Рўзий, Рустам Ҳайдаров

"Нефтчи": Руслан Матниязов, Аброр Исмоилов, Ислом Тошпўлатов, Абдуқодир Артиқов, Отабек Исроилов, Сирож Рўзметов, Миржамол Неъматов, Шодиёр Хожиматов, Жамшид Қобулов, Аваз Ўлмасалиев, Эламонжон Каримов
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Сарвар Абдуллаев, Хуршидбек Асқаралиев, Сардорбек Исоқов, Ҳусанбой Ғаниев


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика