RU

Последние новости

13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  1 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  4 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  23 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  4 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  2 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11

"Нефтчи" ёшлари "Норин"га ютқазди Новости

"Нефтчи" ёшлари "Норин"га ютқазди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўринбосарлари иккинчи даврага тайёргарлик жараёнини давом эттиришмоқда.


19 июль куни Баҳром Ҳайдаров шогирдлари Қиргулида Биринчи лига вакили Наманганнинг “Норин” жамоасини қабул қилишди.

Кескин ва муросасиз курашларга бой ўтган ўйинда меҳмонлар ҳисобни биринчи бўлиб очишди. “Норин”нинг биринчи бўлимдаги тўпига Рустам Аъзамов эгалик қилди. Биринчи бўлим шу ҳисобда тугади. Иккинчи таймда майдон эгаларида ҳам ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор қулай имкониятлар юзага келди ва мана шундай вазиятлардан бирида Иброҳим Нўъмонов вазиятни тенглаштирди. Майдон марказида тўпни рақибидан олиб қўйган Иброҳим катта тезликда олдинга ўтди ҳамда барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда дарвоза томон зарба йўллади. 1:1.

Афсуски, тайм охирига келиб яна ўша Рустам Аъзамов ўз голи билан “Нефтчи” ёшларини жазолади ва дубл қайд этди. Шу тариқа норинликлар Қиргулидаги баҳсда зафар қучишди. 1:2


Ёшларимиз “Норин” жамоасига қарши қуйидаги таркибда ҳаракат қилишди:

Асосий таркиб: Шуҳрат Раҳмонов, Абдуқодир Ортиқов, Миржамол Неъматов, Аъзам Холматов, Иброҳим Нўъмонов, Ҳусан Ғаниев, Аброр Исмоилов, Мўминжон Маъруфжонов, Хуршид Асқаралиев, Рўстам Тўхтасинов, Анвар Абдулҳақов

Заҳирадан майдонга тушганлар: Отабек Муҳаммаджонов, Санжар Зокиров, Жавоҳир Мухторов, Сарвар Абдуллаев, Асадбек Маъмуров

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги назорат баҳсида Баҳром Ҳайдаров жамоаси Қувасойнинг “Цементчи” клубини кичик ҳисобда мағлубиятга учратганди.  Энди “Нефтчи” ўринбосарларини Арсивнинг “Беҳисор” жамоасига қарши ўйин кутиб турибди.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика