“Нефтчи” янги мавсумга тайёргарликни эртадан бошлайди
11 дек 2022 09:45
Новости
“Нефтчи” янги мавсумга тайёргарликни эртадан бошлайди
Режага кўра, тайёргарлик ишлари 3 босқичда амалга оширилади.
12 декабрдан бошланадиган I-босқичда Виталий Левченко шогирдлари Тошкентда йиғилиб, машғулотларга киришадилар. Бу жараён 24 декабргача давом этади.
6 январдан 20 январгача давом этадиган II-босқични "Нефтчи" вакиллари Туркиянинг Лара шаҳрида ўтказишади. Бу босқичда тайёргарликнинг муҳим қисми сифатида ўртоқлик-назорат учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.
III-босқич жараёни ҳам 27 январдан 17 февралга қадар яна Туркиянинг Лара шаҳрида олиб борилади. Бу босқичлар жараёнида жамоага қабул қилинган янги футболчиларнинг нимага қодир эканликлари ва жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик даражасига баҳо берилади.
Мавсумга тайёргарлик борасидаги маълумотларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии