RU

Последние новости

19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  0 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  3 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди (фотогалерея) Новости

"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди (фотогалерея)

Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз қароргоҳида янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди.
Тадбирда клуб раҳбари Комилжон Мирзабоев ва Мурод Исмоилов қатнашишди.

Комилжон Мирзабоев: “Барчани янги бошланаётган футбол мавсуми билан табриклайман. Яқинлашаётган мавсумда “Нефтчи” жамоаси ўз олдига юқори ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилган. Шу мақсадда керакли ишлар олиб борилди. Жамоамиз асоси тубдан янгиланди. Жамоага янги бош мураббий тайинладик, таркибни кучайтириш мақсадида клуб трансфер сиёсатини жадаллик билан олиб бордик.Жамоага янги келиб қўшилганларларни бугун сизларга таништириш учун йиғилиб турибмиз. Ҳа айтганча ОАВ ходимлари ўртасида жамоамиз ҳақида турли гап-сўзлар юрибди экан. ОАВ ходимларини олдида шуни айтишим мумкинки, улар учун қўлдан келган ёрдамни аямаймиз. Жамоамизнинг ўз матбуот котиби бор. У орқали ўйинчилар билан алоқага чиқишларинг мумкин. Агарда бирон-бир футболчи интервью беришдан бош тортадиган бўлса, бу масалада менга бемалол мурожаат қилишларинг мумкин.

Мурод Исмоилов: Маросимга йиғилган барчани янги мавсум билан қутлайман. Жамоамиз бу йил совринли ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилган. Шу мақсадда таркибни сезиларли даражада кучайтиришга ҳаракат қилдик. Таркибга Петкович, Гвазава,Оника  сингари легионерларни жалб қилдик. Булар қўйган мақсадимизга эришишда ўз ёрдамларини аяшмайди деган умиддаман.

Маросимда клубга келиб қўшилган янги 13 футболчи таништирилди ва уларга рақамлар тақдим этилди:

Сардор Қобулжонов - 1,
Жаҳонгир Жиямуродов - 4,
Александр Оника - 7,
Максимилиян Фомин
Александр Клецков - 13,
Зоҳид Абдуллаев - 15,
Рўзимбой Аҳмедов - 22,
Игорь Петкович - 23,
Маъруф Муродов 26,
Абдуллоҳ Олимов - 28,
Руслан Мельзиддинов - 29,
Жаҳонгир Меҳмонов - 32,
Сардор Раҳмонов - 33,
Левани Гвазава - 77.


Комилжон Икромов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика