RU

Последние новости

11:40FIFA.COM: "Аббос Файзуллаев кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга"  0 11:28"Реал" Дэвис трансферига шубҳа қилмаяпти  0 10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  3 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  1 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  11 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1 08:21Про лига. Бугун Бухорога катта футбол қайтади  3 07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  2 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  8 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  13 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  4 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  3 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0

“Нефтчи” ва Саркисяннинг қадри, “Локомотив”даги фаолияти, “Муангтонг Юнайтед”, VAR – Сардор Мирзаев билан катта интервью Новости

“Нефтчи” ва Саркисяннинг қадри, “Локомотив”даги фаолияти, “Муангтонг Юнайтед”, VAR – Сардор Мирзаев билан катта интервью

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси собиқ бош мураббийи Юрий Саркисян ўзининг 20 йилдан ошиқроқ фаолияти давомида кўплаб футбочиларни тарбиялади ва етиштириб чиқарди.

Катта футболда ўз ўрнини топишида катта ҳисса қўшди. Бугунги суҳбатдошимиз Сардор Мирзаев ҳам ушбу жамоадаги ўйинлари орқали мухлислар эътиборига тушди. 2014-2019 йиллар оралиғида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида ҳаракат қилган маҳоратли ярим ҳимоячи жорий йил бошида Таиланд чемпионатига йўл олди ва “Муангтонг Юнайтед” билан шартномага имзо чекди. Футболчини яқинда суҳбатга чорлаб интервью ташкил қилдик.

- Сизни шу давргача етиб келишингизда “Нефтчи” жамоасининг ўрни беқиёс. Ёш бўлишингизга қарамасдан Саркисян сизга имконият берарди. Ҳаттоки, ОФК кубоги баҳсларида гол ҳам ургандингиз. Дастлаб бироз ўша даврларни бироз ёдга олсак...

- Ўринли мавзудан гап очдингиз. Ҳа, ўша пайтларни яқин кунларда жуда кўп эслаяпман. “Нефтчи” стадионидаги ҳақиқий футбол муҳитини соғиндим. Фурсатдан фойдаланиб Юрий Вазгенович Саркисянга миннатдорчилик билдираман. Кўпчилик мухлислар ҳам шу яқин кунларда кўп бор шонли тарихга эга жамоани завқ билан тилга олишмоқда.

- Гувоҳи бўлганмиз, мутахассис деярли легионер хизматидан фойдаланмасди. Асосан маҳаллий иқтидорларни излаб топарди...

- Гапингизга юз фоиз қўшиламан. Кўпроқ маҳаллий ёшларга ишонч билдирарди. Бу эса ёш футболчиларга ўзининг қирраларини кўрсатиш учун яхшим имконият эди.

- Нима деб ўйлайсиз ҳозирги кунда “Нефтчи”нинг аввалги ҳолатига қайтишига Саркисян етишмаяптими? Балки, жамоага қайтмаган тақдирда ҳам ҳурмат иззатини жойига қўйиб муносиб хайрлашиши керакдир. Аҳир уни Фарғонадан ўта ҳунук тарзда ҳайдашган...

- Фикрингизда жон бор. Лекин, ҳамма нарсани ўз вақти соати бор. Ўшанда кетмаган тақдирда ҳам жамоага кейинчалик бошқа одамлар келиши тайин эди. Ҳаммаси ғалати кўринишда якун топгани эсимда. Саркисяндек инсонни ҳурмат қилиш керак деб ўйлайман.

Сардор Мирзаев 17-рақамда


- 2014 йил “Локомотив”га ўтишингиз таваккал қабул қилинган қарорми ёки узоқни кўзлаб тутилган ишми?

- 2013 йилдан сўнг “Нефтчи”да улкан ҳажмдаги ўзгаришлар амалга оширилди. Жамоадаги барча футболчилар ўзларига янги жамоа қидиришга киришишди. Улар қатори мен ҳам. Ўзимни бошқа жамоада синаб кўргим келди. Биринчи мавсумда “Локомотив”га мослашишда анча қийналдим. Жароҳатлар кетидан жароҳатлар олдим. Шунинг учун кутилган ўйинни намойиш қила олмадим. Орада яна ижара асосида “Нефтчи”да ўйнадим.

- Машаққатсиз бирор бир нарсага эришиш қийин албатта. Бунинг кетидан роҳат ва ёрқин кунлар келади. Кейинги йилларда “темирйўлчилар”нинг муҳим ва асосий футболчисига айландингиз. 2015 йил гуруҳ босиқичи биринчи турида “Ал Ҳилол” дарвозасига узоқ масофадан ажойиб гол ургандингиз. Бироқ, якунда жамоа кейинги босиқичга чиқа олмади. Айб Абрамовдамиди ёки футболчиларда...

- Абрамов бошқарган даврлардан яхши хотиралар қолган. Биз чиройли ўйинлар кўрсатардик. Натижа муҳим рол ўйнарди. Айнан натижага келганда оқсадик. Муваффақиятсизликларда барчамиз бирдек айбдормиз. Менга Вадим Абрамовнинг услуби ёқарди.

- 2016 йил “Локомотив” учун совринларга бой тарзда ўтди. Жамоа Мирко Йеличич қўл остида ОЧЛ ярим финал остонасида ўз юришини тўхтатди, тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Хулоса чиқарадиган бўлсак австралиялик мутахассиснинг услуби ва иши самара берди...

- Бу билан Абрамовни ёмонотлиққа чиқармайман. Шунчаки, биз кейинги мавсумда хатоларимиздан хулоса чиқардик. Жамоа ҳам кучли эди. Жепаров, Кападзе, Махарадзе каби етакчиларнинг борлиги ва уларнинг тажрибаси бизга қўл келди дейишим мумкин. Қайсидир баҳсларда омад ҳам келди. Абрамов ва Йеличич жамоага кўп нарса берди. Улар билан бир жамоада ишлаганимдан бахтиёрман.

- Кейинги уч йилда “Локомотив”да таркиб билан боғлиқ муаммолар бўлмаган бўлсада ОЧЛда гуруҳда қолиб кетаверди. Футболчи сифатида қандай изоҳ бера оласиз?

- Фақат 2018 йилда очиқчасига омад биздан юз ўгирди. Кўп баҳсларда ғалаба қозона туриб мағлубиятга учрадик. Масалан, “Ал Дуҳаил” билан икки учрашувда ҳам кичик ҳисобларда енгилдик. Қолган йилларда омад эмас ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ютқаздик. Юклатилган ишончни оқламадик.

- “Локомотив” жамоасини футболчиларнинг ўсишига хизмат қилувчи трамплинга ўхшатсак бўладими? Масалан, Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров аввалги йилларда эса Сардор Рашидов, Санжар Турсунов, Сервер Жепаров маълум вақт ўйнагач хориж жамоаларига йўл олишди. Бу клубда ишлар тўғри йўлга қўйилганидан далолатми? Қолган жамоаларда айтарли бундай ҳолатлар учрамайди...

- Жамоа охирги йилларда ҳақиқий трамплин вазифасини бажармоқда. Кўплаб футболчилар легионер мақомини олишмоқда. Клуб раҳбарлари ўйинчиларга шундай имкониятни яратиб беришмоқдами, демак “Локомотив” тўғри йўлда.


- Мавсумни “темирйўлчилар” сафида бошладингиз. ОЧЛ саралаш босқичидан ўрин олган “Истиқлол”га қарши баҳсда ҳам иштирок этдингиз. Таиланд варианти қайдан пайдо бўлди?

- Тўғри, жамоада қолишим деярли аниқ эди. Кутилмаганда “Муангтонг Юнайтед”дан таклиф келиб тушди. Кореядан ҳам чорлов бўлишини кутаётгандим. Бари тезда юз берди. Ўша куниёқ учиб кетдим. Легионерга айланиш истаги кучлилик қилди. У ердаги ўйинларим орқали ўзбекистонлик мухлисларни меҳрини қозонишга ҳаракат қиламан.

- Кўпчиликнинг диққатини тортган нарса таништириш маросими бўлди. Клуб томонидан бунга жиддий эътибор қаратилгани кўриниб турибди. Ўзимиз билан солиштирсак ер билан осмончалик фарқни кўришимиз мумкин...

- Ҳа. Очиғи, ҳайрон қолдим. Бунақасини ҳали кўрмагандим. Ҳаммаси ажойиб ва юқори савияда ташкил этилди. Ўзбекистонда ҳали таништириш маросимлари бунчалик ўтказилмаса керак. Таиландда майдонлар, телевидение ва трансляциялар, ҳомийларнинг жонкуярлиги бари зўр. Чемпионат баҳсларида ҳакамлар ВАРдан фойдаланмоқда. Ҳаттоки, бир маротаба голимни ҳисоблашмади. Бу ерда футбол ўйлаганимданда ривожланганига гувоҳ бўлдим. Шунингдек, кучли ва жисмонан бақувват легионерлар ҳаракат қилаётганини айтишим жоиз.

- Легионерга айланишингиз кеч амалга ошмадими?

- Ҳечдан кўра кеч дейишадику. Четда тўп тепиш насиб қилди. Шунисига ҳам шукур дейман.

- Четга чиққандан сўнг барибиз ўзимизнинг футбол билан солиштириш имкони туғилади. Ташқаридан қараб футболимизда қандай ожиз томонларини сездингиз?

- Бизда кучли футболчилар кўп. Ҳамма нарса шароитга боғлиқ бўлса керак. Шахсий фикрим ўзбек футболининг марказий Осиёда нуфузи баланд.

- Турли ёшдаги терма жамоаларимиз шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилдингиз. Бироқ, клубдагига қараганда термада ўйинингиз ўхшамади...

- Ҳа, ҳозирча терма жамоа миқёсида ўзимни кўрсата олмадим. Терма клуб эмас. Иккаласи бошқа, бошқа. Миллий жамоада кучли футболчилар ўйнаши тарафдориман. Ватан жамоаси ҳаммамизники.


- Ҳозирда карантинда нималар қиляпсиз? Бўш вақтни ўтказиш қандай бўляпти?

- Таиланд чемпионати сентябр ойига қолдирилди. Унгача тўрт ойдан ошиқроқ вақт бор. Бир ой таътил берди. Вазият ҳамма жойда оғир. Шу ерда оилам билан ўтирибмиз. Спорт формамни ушлаб туриш учун уйда машқлар бажариб турибман. Рамазон ойига тайёргарлик кўряпмиз.

- Шу пайтгача сиз билан бирга ўйнаган футболчилардан ташкил топган рамзий терма жамоангизни тузганмисиз?

- Дарвозада Игнатий Нестеров, ҳимоячилар Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, ярим ҳимояда Одил Аҳмедов, Темур Кападзе, Садриддин Абдуллаев, Мансур Саидов, ҳужумда Марат Бикмаев ва Анвар Бердиев. Барча ўзбекистонлик мухлисларга ўзларини ва оилаларини эҳтиёт қилишларини тилаб қоламан. Насиб қилса яна футболдан завқ оламиз деган умиддаман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика