RU

Последние новости

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

"Нефтчи": Уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинди Новости

"Нефтчи": Уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинди

Айни кунларда юртимизда 9 май умумҳалқ байрами - "Хотира ва Қадрлаш куни"нинг шукуҳи кезиб юрибди.

Иккинчи жаҳон урушининг тугаганлигига, немис-фашистларнинг устидан Ғалаба қозонилганига 73 йил тўлаётган бўлсада, аммо ҳали-ҳануз уруш хотиралари юртдошларимиз онгу шуурида сақланиб келмоқда. Чунки, ушбу қонли жангу жадалларда биргина Ўзбекистонимизнинг ўзидан 500 мингдан зиёд энг сара йигит-қизлар иштирок этишган, уларнинг аксарият қисми жанггоҳдарда ҳалок бўлишган, қайтганлари эса майиб-мажрух, ногирон бўлиб қолишганди. Фронт орти деб аталмиш юртимизда эса турмуш ўртоқларини, ўғилларини, оталарини урушга жўнатган оналар, қиз-жувонлар, болалар ўта оғир шароитларда туну кун фронт учун меҳнат қилиб, Ғалабага улкан ҳисса қўшганлар.
Албатта, бугун буларнинг ҳаммаси тарихга айланиб улгурди. Бироқ, халқимиз ўзининг бу тарихини сира ёддан чиқармайди. Шунинг учун ҳам 9 май умумхалқ байрами - "Хотира ва Қадрлаш куни" деб белгиланиб, ҳар йили анъанавий тарзда шу кунлари Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиларига алоҳида меҳр-мурувват, эътибор қаратилади, улар билан учрашувлар ташкил этилади, хотираларини тинглаш учун тадбирларга таклиф этишади. Аммо йиллар ўтган сайин Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари сони камайиб боряпти.

Бугунги кунга келиб, биргина Қувасой шаҳрининг ўзида 2 нафар уруш қатнашчилари қолди. Бири Намуна қишлоғида яшовчи 92 ёшли Каримбобо Мадалиев, иккинчиси эса Қувасой шаҳрининг ўзида истиқомат қилаётган 96 ёшли Ориф ота Мўминовлардир. Куни кеча "Нефтчи" профессионал футбол клуби раиси Мўйсинжон Дадажонович Меҳмоновнинг ташаббуси билан  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, ҳар бирига ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 1,5 миллион сўмдан хайрия пуллари, совға-саломлар, мева-ширинликлар ҳамда гулдасталар тақдим этилди. Бу каби тадбирлар "Нефтчи" раҳбарияти ташаббуси билан шу кунларда яна давом этмоқда  

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика