RU

Последние новости

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  2 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  1 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  41 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3

"Нефтчи": Туркиядаги сўнгги рақиб Қозоғистоннинг "Спартак" жамоаси Новости

"Нефтчи": Туркиядаги сўнгги рақиб Қозоғистоннинг "Спартак" жамоаси

Анталия йиғиннинг ўн учинчи куни ҳам ортда қолди.
Бугун жамоамиз икки маҳал машғулот ўтказди. Эрталабки машғулот маҳаллий вақт билан соат 9:30 (Тошкент вақти билан соат 12:30)да машғулот бўлиб ўтди. Кечки машғулот эса эса маҳаллий вақт билан15:30 (Тошкент вақти билан 18:30)да бошланди. Эртага йиғин доирасидаги сўнгги назорат учрашувини ўтказамиз. Навбатдаги рақиб Қозоғистоннинг “Спартак” Семей жамоасидир.
 
Рақиб ҳақида
“Спартак” (Семей) жамоаси ўтган йили Қозоғистон биринчи дивизионида иштирок этиб иккинчи ўринни қўлга киритган ва Премьер лигага йўлланма олган.
Умуман олганда, ушбу клуб 1964 йили ташкил топган. Уч марта Қозоғистон чемпиони (1994,1995, 1998). 1995 йилда Қозоғистон кубогини қўлга киритган.
 
Жамоанинг олдинги номлари:
1964—1970 — «Цементник»
1971—1993 — «Спартак»
1994—1998 — «Елимай»
1999—2000 — AES «Елимай»
2001—2003 — «Елимай»
2004—2007 — «Семей»
2008 йилдан  — «Спартак»
 
Бизнинг маълумот:
Тўлиқ номи: Спартак
Ташкил топган вақти: 1964 йил
Стадиони: Спартак, Семей
Томошабин сиғими: 10 000
Клуб президенти: Зейнетулла Ахметов
Бош мураббийи: Алмас Кулшинбаев
Жамоа сардори: Азат Ерсалимов
 
Мураббийлар штаби
 Алмас Кулшинбаев – бош мураббийи
 Андрей Пинчуков – бош мураббий ёрдамчиси
 Константин Фридентал – дарвозабонлар мураббийи
 
Эришган ютуқлари:
Қозоғистон чемпиони: 1994,1995, 1998
Қозоғистон кубоги соҳиби: 1995 йил
Қозоғистон суперкубоги соҳиби: 1995 йил

Ўйин эртага маҳаллий вақт билан соат 17:30 Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика