RU

Последние новости

14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  1 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  1 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  3 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  3 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  12 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  0 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  7 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  19 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  20 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  25 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  12

“Нефтчи”: Туркия кундалиги (тўртинчи кун) Новости

“Нефтчи”: Туркия кундалиги (тўртинчи кун)

Бугун ҳам “Нефтчи”нинг Анталиядаги ҳаёти ҳақида ҳикоя қиламиз.
“Сувон”дан учралган мағлубият

Бугун Жанубий Кореяга қарши ўйин борлиги учун машғулот ўтказилмади. Ниҳоят, маҳаллий вақт билан соат 17:00 да (Тошкент вақти билан соат 20:00)да назорат учрашуви бошланди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Бўлим якунида “Нефтчи” футболчилари ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо қулай имконият қўлдан бой берилди. Биринчи бўлим нурсиз дуранг қайд этилди.
Иккинчи бўлимда ҳам ўйин тенг курашлар остида ўтди. Лекин кореяликлар юзага келган иккита вазиятдан фойдаланиб, якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Назорат учрашуви
“Сувон” – “Нефтчи” 2:0 (0:0)
“Нефтчи”: Қобулжонов, Меҳмонов, Раҳмонов, Эрматов, Фомин, Оника, Олимов, Раҳматов, Муродов, Абдуллаев, Зокиров.
Захира: Ҳасанов, Клецков, Петкович, Жиямуродов, Алижонов, Қодиров, Понамарёв, Расулов, Бобохонов, Музаффаров.
 
Футболчилар қандай фикрда
Анталия йиғинида қатнашаётган “Нефтчи” жамоаси аъзоларининг фикрларини бериб боришни давом эттирамиз.
 
Жаҳонгир Жиямуродов: “Нефтчи”да мени яхши кутиб олишди”
Туркияга келишдан олдин “Нефтчи” билан шартнома имзолаган Жиямуродов ҳам қолган футболчилар қатори машғулотларда астойидил меҳнат қилмоқда.
“Аввало, жамоа аъзолари мени яхши кутиб олишганини алоҳида таъкидлашим лозим. “Нефтчи”да ўзимни яхши ҳис этяпман. Анталиядаги машғулотлар қизиқарли тарзда ўтмоқда. Ўйлайманки, қилган меҳнатларимиз бесамар кетмайди”.
 
Сайдулло Раҳматов: “Бундай йиғинларнинг фойдаси катта”
Ўтган йили ўринбосарлар сафида ёрқин ўйин намойиш этган ушбу ёш ярим ҳимоячи секин аста маҳоратини ошириб бормоқда. Бу борада футболчининг ўзи шундай дейди.
“Шубҳасиз, бу йиғин маҳоратимни янада оширишимга катта ёрдам беради. Ҳар куни машғулотлардан янги нарсаларни ўрганяпман. Футболчи учун мана шундай йиғинларнинг фойдаси беқиёсдир. Янги мавсумда мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қиламан”.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика