“Нефтчи” “Сўғдиёна”ни мағлуб этди
21 янв 2017 22:24
Новости
“Нефтчи” “Сўғдиёна”ни мағлуб этди
Бу сафар фарғоналикларга Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси рақиблик қилди. Айни пайтда жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров Москва сафарида бўлгани туфайли жамоани катта мураббий Мурод Исмоилов майдонга бошлаб тушди. Жиззах клубига қарши беллашувда Бахтиёр Ёқубов, Иброҳим Нўъмонов, Шерзод Ҳакимов, Дилёр Ирматов ҳамда Мўйдин Мамазулумовлар бироз бетоб бўлганликлари учун иштирок этишмади. Сардор Раҳмонов эса шахсий ишлари сабаб бир неча кунга жамоадан рухсат олган. Ўйин қизиқарли курашларга бой бўлди ва баҳсда фарғоналиклар 4:1 натижасига кўра муваффақиятга эришишди. Беллашувда Саид Абдужабборов дубл қайд этган бўлса Абдураҳмон Абдулҳақов ҳамда Аббос Махсталиевлар биттадан гол киритишга эришишди. Иззатилла Абдуллаев ушбу голларга бир марта жавоб берди.
"Нефтчи" - "Сўғдиёна" 4:1
Голлар: Саиджон Абдужабборов 2та, Абдураҳмон Абдулҳақов, Аббос Махсталиев - Иззатилла Абдуллаев
“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Ҳамза Каримов, Муҳсин Убайдуллаев, Ҳусниддин Ғофуров, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Музаффар Музаффаров, Саиджон Абдужабборов, Никита Павленко, Ризо Айвазов
Захира: Ўткир Юсупов, Сардор Қулматов, Аббос Махсталиев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов
"Сўғдиёна": Музаффар Абдуллаев, Элёр Орифов, Раббим Ҳасанов, Сарвар Жўраев, Достон Абдураҳмонов, Азамат Исроилов, Улуғбек Худойбердиев, Ихтиёр Тошпўлатов, Санжар Рашидов, Иззатилла Абдуллаев, Суҳроб Қобилов.
Захирадан майдонга тушганлар: Суннатилла Мамадалиев, Акмал Абдураҳмонов, Ғулом Ўрунов, Сарвар Каримов.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии