RU

Последние новости

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  0 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  131 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

"Нефтчи" собиқ футболчиси: "Легионерларни ФИФА ҳимоя қилади, маҳаллий футболчилар одам эмасми?" Новости

"Нефтчи" собиқ футболчиси: "Легионерларни ФИФА ҳимоя қилади, маҳаллий футболчилар одам эмасми?"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ФИФА олдидаги мажбуриятларини бажаргани ҳақида хабар чиқди.

Тез орада ФИФА клубдан трансфер тақиқини олиб ташлайди. Шу хабарни ўқиган "Нефтчи" клуби собиқ футболчиларидан бири сайтимиз билан боғланди ва ичидагиларни тўкиб сочди: 

"Клубларимиз доим легионер футболчиларнинг қарзларини биринчилардан бўлиб тўлаб беришади. Чунки уларни ФИФА ҳимоя қилади. Маҳаллий футболчилар эса "топар ойида олади". Нима маҳаллий футболчилар одам эмасми? Уларни оиласи, бола-чақаси йўқми? Йил давомида шу жамоа учун ўйнаймиз, лекин пешона теримизни ололмаймиз. Қизиғи бу нарса деярли ҳар йили такрорланаверади. Фақат "Нефтчи"да шунақа демоқчимасман. Ёки у клубда, ёки бу клубда шунақа бўлаверади. 2024 йилда "Нефтчи"да ўйнаган маҳаллий футболчилардан сўрангчи қачон охирги марта маош олишибди? Ҳозир ҳам клубда ўйнаётганлар дардини кимга айтишни ҳам билмайди. Чунки кўз-кўзга тушиши бор", - деди исм фамилияси сир қолишини сўраган "Нефтчи" собиқ футболчиларидан бири. 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика