RU

Последние новости

23:45Элдор Шомуродов: "Бишкекка уч очкони қўлга киритиш учун келдик"  0 23:26Футзал. Тожикистон ЖЧда гуруҳдаги рақибимиз — Нидерландияни мағлуб этди  0 23:05Миллатлар лигаси. Бешта ўйин якунига етди  2 22:45Мундиал-2026. Рустам Ашурматов "Бунёдкор" академиясига қандай келиб қолгани ва 2 миллион сўм маош ҳақида   0 22:43Қирғизистон терма жамоаси футболчилари Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан нималар дейишди?  8 22:20Милитао ўнг сон зўриқиши сабаб 10 кунни ўтказиб юборади  0 21:41Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўртоқлик ўйинда ҳам Бразилияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 21:10БАА Лига кубоги. Ғаниев ассист қайд этди ва "Ал Батеҳ" ғалаба қозонди, аммо...  11 20:35"Барселона" ва яна тўрт клуб Томас Партига қизиқмоқда  3 19:54ПСЖ Энрике билан шартномани узайтирадими?  0 19:05Футзал. Янги Зеландия терма жамоаси Андижонга етиб келди  2 18:38"Ал Ҳилол" форварди Неймар қачон сафга қайтади?  5 18:15ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Қирғиз Республикасига қарши ўйин учун Бишкекка етиб борди  13 18:01"Ливерпуль" ван Дейкнинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 17:28"Арсенал" ўз футболчиси учун "Реал"дан қанча пул сўраётгани маълум  4

"Нефтчи" сафига россиялик ҳимоячи келиши мумкин Новости

"Нефтчи" сафига россиялик ҳимоячи келиши мумкин

Танаффусга 10-ўринда чиқиб кетган "Нефтчи" иккинчи даврада янада юқори ўринларга чиқиш учун давралар оралиғида таркибини кучайтириши кутилмоқда.
Кеча сайтимизда хабар берганимиздек, россиялик Левани Гвазава фарғоналиклар билан алоқани узган. Эндиликда "Нефтчи"да легионерлардан биргина Александру Оника бор. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Мурод Исмоилов ҳимоя чизиғини янада кучайтириш мақсадида икки нафар хорижлик футболчини таркибга жалб этишни режалаштирган. Улардан бири мухлисларга яхши таниш бўлган нигериялик Девид Ония бўлса, иккинчиси россиялик исми шарифи сир тутилган футболчидир. Хабарингиз бўлса, Ониянинг "Нефтчи" билан амалда шартномаси бор. Агарда у Футбол-МЕД кўригидан ўта олса, иккинчи даврадан майдонга туша бошлайди.

Россиялик футболчини эса мураббий Андрей Фёдоров олиб келиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, Андрей Витальевич биринчи даврадан сўнг Москвага бориб келиш учун жўнаб кетган. "Нефтчи" мураббийи у ердан ўзи билан бирга битта ҳимоячини олиб келиш эҳтимоли бор. Айтишларича Фёдоров 5 июль куни юртимизга қайтиб келади. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика