RU

Последние новости

20:42Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнмайман. Бу онгли қарор эди"  0 20:28Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 5:0 (матнли трансляция)  38 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  22 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  13 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” превью Новости

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” превью

Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган водий дербисида “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” Фарғонада тўқнаш келишади.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.


Учрашувлар тарихи

“Нефтчи” ва “Қўқон-1912” олий лигада 22 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Нефтчи”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Нефтчи” 18та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” бу рақибни икки марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Нефтчи” томонида – 65:26. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 56 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 8 очкони қўлга киритган.
Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

10.06.2016 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  2:1
30.10.2015 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  0:1
08.09.2003 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  6:2
29.06.2002 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  6:3
29.10.2000 «Нефтчи» – «Қўқон-1912»  4:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган 11 та ўйиннинг 10 тасида ғалабага эришган. Битта учрашувда “Қўқон-1912” зафар қучган.


Учрашув ҳакамлари

Фарғонадаги баҳсда Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар бошқаришади. Учрашув назоратчиси – Сайфиддин Эрматов.

Олий лига
4-тур
31 март
«Нефтчи» (Фарғона) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар:
Бахтиёр Намозов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Аскер Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Сайфитдин Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.

 Бошланиш вақтлари


Бу жамоалар ўртасидаги учрашув 31 март куни соат “Истиқлол” стадионида 16:30да бошланади. Бугун эса ўринбосарларимиз ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 16:00да Киргулидаги “Нефтчи СК” стадионида ўтказилади.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика