“Нефтчи” Қиргулида сўнгги йиғинни бошлади
28 июл 2016 01:10
Новости
“Нефтчи” Қиргулида сўнгги йиғинни бошлади
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси футболчилари Қиргулидаги қароргоҳда иккинчи даврага бўлган сўнгги тайёргарлик жараёнини бошлашди.
Машғулотларга доимгидек жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров ҳамда катта мураббий Муродбек Исмоиловлар бошчилик қилишмоқда. Таркибдаги ўзгаришлар мухлисларни қизиқтириши табиий. Илк даврани “Олмалиқ”да ўтказган 22 ёшли ярим ҳимоячи Никита Павленко “Нефтчи” машғулотларида иштирок этмоқда. Хусусан “Қўқон-1912” собиқ вакили Фурқат Ҳасанбоев ҳам жамоа билан бирга эканлигини айтиб ўтиш мумкиндир. Селекция жараёни ва музокаралар давом этмоқда. Қуйида 26 июль куни бўлиб ўтган машғулотлардан суратларни томоша қилинг.
Комментарии