RU

Последние новости

10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  0 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  0 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  1 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  17 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173

"Нефтчи" ўз қароргоҳига қайтди Новости

"Нефтчи" ўз қароргоҳига қайтди

Теги :  Нефтчи
Хабарингиз бор, "Нефтчи" жамоасининг қароргоҳида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди ва бу жараён ўз ниҳоясига етди.

Бугун мазкур бинонинг  очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ҳайрулло Бозоров, клуб президенти, Фарғона шаҳар ҳокими Василжон Назаров, клуб бош директори Мансуржон Тошматов, жамоа фахрийлари, футболчилар ва мухлислари иштирок этишди. 

Табдир аввалида жамоанинг юксалиши ва ривожи учун қилинган ишлар хайрли бўлишини, мавсум давомида юксак марраларга интилиб, клубнинг ривожи ва ғалабали натижалари давомли бўлишини ният қилган ҳолда қуръон-тиловат ўқилиб, эҳсон қилинди. Шундан сўнг, Ҳайрулло Ҳайитбаевич сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини самимий қутлади. Жамоага бир вақтлар турли сабабларга кўра олиб қўйилган автобус қайтариб берилишини айтди. Барча имкониятлардан оқилона фойдаланиб, "Нефтчи"  ғолибона юришини давом эттириши ва юксак марраларга эришиб, мухлисларини ҳар томонлама хушнуд этиши лозимлигини таъкидлади. Шундан сўнг, сўзга чиққан "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко яратилган шароитлар учун миннатдорчилигини билдириб, мавсумни чемпион сифатида якунлаш учун бор имкониятини ишга солишга ваъда берди.

"Нефтчи" фахрийси Лев Викторович Вахтин эса, тариҳий бинони қайта тиклашга амалий ёрдам берган барча мутассадиларга ва клубга бўлган юксак эътибор учун вилоят раҳбариятига самимий ташаккур билдирди. Сўз олган фан клуб етакчилари ҳам янги таъмирдан чиқарилган қароргоҳ замонавий тус олганлиги нафақат футболчи ва мураббийларни, балки мухлисларни ҳам беҳад қувонтирганини этироф этиб, кенг кўламли ишларда сидқидилдан меҳнат қилган барча корхона ва ташкилот мутахассисларига ташаккур билдиришди.

Шундан сўнг, тадбирга ташриф буюрган  меҳмонлар қароргоҳда яратилган барча шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишдилар. Ундан ташқари, “Нефтчи” спорт комплекси футбол майдони ва сув хавзаси кўздан кечирилиб, ушбу спорт иншоотларини ҳам таъмирдан чиқариш учун топшириқ ва режалар белгиланди.


Маълумот учун: Янгиланган қароргоҳ биноси 60 кишига мўлжалланган бўлиб, жами 35 хонадан иборат. Қароргоҳда  ошхона, 10х4м сув хавзаси ва пархоналари мавжуд. Мазкур бино ва иншоотлар 1965 йилда қурилган бўлиб, “Нефтчи” ПФКнинг қароргоҳи ҳисобланади. 2021 йилдан таъмирлаш ишлари бошланиб, жорий йилнинг 28 апрель куни объект фойдаланишга топширилди. 

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика