RU

Последние новости

08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  0 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  2 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  2 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  5 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  30 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0

"Нефтчи": Омад ва ғалаба ҳамиша сенга ёр бўлсин "Нефтчи"!!! Новости

"Нефтчи": Омад ва ғалаба ҳамиша сенга ёр бўлсин "Нефтчи"!!!

Олий лиганинг 19-турида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ўз майдонида "Металлург" жамоасини қабул қилади.

Мураббийларнинг такидлашича, футболда, бошыа ўйин турлари  сингари, омад тушунчаси,  жуда ҳам муҳим экан. Бунга мисол қилиб, сўнгги турлардаги фарғоналикларнинг аламли мағлубиятларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. ”Локомотив” ва ”Навбаҳор” билан бўлган учрашувларда “Нефтчи” ёмон ўйнагани йўқ, лекин футбол ўйинининг моҳияти, нафақат чиройли ўйнаш, балки гол уришдан иборатдир.  Албатда, “Нефтчи” муҳлисларини сабри етарли, лекин иккинчи давранинг уч турида учта мағлубият, жуда ҳам аламли. Тўғри, биринчи даврада кўп учрашувларда омад биз томонда бўлди, энди эса аксинча бўлмоқда. Демак, “омад кучлиларга келади”, деган иборага таяниб, ҳар бир ўйинда на фақат чиройли ўйин кўрсатиш, балки  кучли эканимизни исбот қилишимиз керак. Аҳир айнан шу йигитлардан иборат жамоамиз Бекободда 10та ўйинчи билан иродали ғалаба қозонган эдику.  

Баъзи бир “муҳлислар” ва мутаҳассислар “Нефтчи”нинг кетма – кет  “Пахтакор” ва “Насаф”дан учраган аламли мағлубиятларидан сўнг, Фарғоналикларни пешқадамлар ҳисобидан чиқариб қўйишган эди. Хақиқат ўз ўрнини топиб, чемпионатнинг биринчи даврасини  Фарғоналиклар ўзларига мос бўлган пешқадамлар сафида тугатди. Мана энди яна шундай ҳолат такрорланиб турибди.  22 август куни  “Истиқлол”  стадионида  бўлиб ўтадиган “Металлург” билан учрашувни  фарғоналиклар юқори савияда ўтказишига барча муҳлис ва мутахассилар ишонишмоқда.  Омад ва ғалаба ҳамиша сенга ёр бўлсин “НЕФТЧИ”!!!

  Энди “Нефтчи” – “Металлург”  жамоаларининг ўзаро учрашувлари хақидаги маълуматларни кўриб чиқайлик.

 Жамоалар   Ў   Ю   Д   М   Т/Ф   О

НЕФТЧИ   35  21  8  6  69–34 = +35  71   

МЕТАЛЛУРГ  35  6   8  21   34–69 = - 35  29 

  Фарғоналиклар Ўзбекистон чемпионатида ўз майдонларида “Металлург” билан  17 бор учрашиб, 15 бор ғолиб бўлган. “Нефтчи”нинг Бекободликлар устидан қозонилган  энг йирик ғалабаси  – 7:1 ҳисобидир.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув  натижалари:

20.09.2014.“Нефтчи”– “Металлург” = 2:1.

09.03.2013. “Нефтчи” – “Металлург” = 0:1.

09.08.2012. “Нефтчи” – “Металлург” = 4:0.

12.03.2011. “Нефтчи” – “Металлург” = 3:1.

22.05.2010. “Нефтчи” – “Металлург” = 3:3.

22 август, 2015. 18:30.  Фарғона шаҳри.

“Истиқлол” стадиони.

«НЕФТЧИ» (Фарғона) – «МЕТАЛЛУРГ» (Бекобод) .

Бош ҳакам: А. Асимов (Тошкент)

Ассистентлар: Ҳ. Шодмонов (Бухоро),  Р.Нўъмонов (Тошкент),

Заҳирадаги ҳакам: А. Раҳимов (Андижон)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).).

ЎзПФЛ вакили:  Н. Лутфулин

Таҳминий таркиб.

"НЕФТЧИ": №30. Евгений Черемисин, №3. Шукурали Пўлатов, №5. Баҳтиёр Ёқубов, №8. Акмал Холматов, №15. Адриан Кашкавал,  №21. Шерзод Ҳакимов, №20. Дилёрбек Эрматов, №22. Рўзимбой Аҳмедов, №32. Жаҳонгир Меҳмонов, №33. Сардор Раҳмонов, №38. Аббос Махсталиев,

Захира: №1. Сергей Смородин, №10. Мурод Бобожонов, №18. Жавоҳир Расулов, №44. Умид Қодиров. 


P.S.

Қадрли футбол ишқибозлари. Сайтимизда  бўлиб ўтадиган учрашув хақида ва бошқа жамоага таълуқли бўлган ўз фикрларингизни баён этиш имконияти яратилган. Сизлардан комментлар кутиб қоламиз.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика