RU

Последние новости

03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  0 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  18 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  16 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  162 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5

“Нефтчи” мухлисларига миннатдорчилик билдиради Новости

“Нефтчи” мухлисларига миннатдорчилик билдиради

Хабарингиз бор, 26 август куни жамоамиз “Пахтакор” марказий стадионида Миржалол Қосимов бошчилигидаги “Бунёдкор” клубига қарши майдонга тушди.
 Ўша учрашувда “Нефтчи” мағлубиятга учраган бўлса-да, жамоамиз кўрсатган ўйин мухлисларга ёққани ҳақидаги фикрлар янграмоқда. Ҳақиқатдан ҳам шу куни омад “Нефтчи”дан юз угирмаганида Тошкентдан ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди.

Энди асосий мавзуга қайтсак, мазкур баҳс олдидан клуб расмий сайти орқали жамоа мухлисларини Тошкентда ҳам бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлашлари ҳақида мурожаат этгандик. Зеро, айнан мана шундай мухлислар туфайли “Нефтчи” сафар ўйинларида ҳам рақибидан ҳайиқмай ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, душанба куни “Пахтакор” стадионига “Нефтчи”нинг кўплаб мухлислари ташриф буюришди. Уларнинг ҳайқириқлари бутун стадионни ларзага келтирди. Бу ҳолатни кўрганлар бу ўйинда мезбон ким ўзи деган савол билан мурожаат этишди.

Тан олиш керак, шу куни сиадионига келган ишқибозларнинг асосий қисмини “Нефтчи” мухлислари ташкил этганди. Бутун учрашув давомида стадионда “Нефтчи, “Нефтчи” деган ҳайқириқлар эштилиб турди. Бир сўз билан айтганда, фарғоналик футбол мухлислари яна бир марта барчанинг ҳавасини келтиришди. “Нефтчи” ўз ишқибозлари билан фахрланиб келиши бежиз эмаслигига амин бўлишди. Бу албатта жамоа аъзоларига қўшимча куч бағишлади.

Мухлисларимиз довон ошиб бўлса ҳам жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлашгани учун клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва клубнинг бошқа ходимлари сизларга миннатдорчилик изҳор этади.

Ҳар доим “Нефтчи”га шундай қўллаб-қувватлаб туринглар, жамоамиз эса сизларни қувонтиришни давом этади. Яна бир марта бизни уялтириб қўймаганингиз учун сизларга раҳмат айтамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика