RU

Последние новости

19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  0 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  9 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   13 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  4 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  48 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  16

"Нефтчи" легионерларни қандай танлайди? Клуб нега асосан грузиялик футболчилар билан шартнома тузди? Виталий Левченко жавоб қайтарди Новости

"Нефтчи" легионерларни қандай танлайди? Клуб нега асосан грузиялик футболчилар билан шартнома тузди? Виталий Левченко жавоб қайтарди

"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко "Championat.asia" мухбирига берган интервьюсида бир қанча муҳим саволларга жавоб берди.

"Нефтчи" устози жамоада селекция қандай амалга оширилиши ва нима учун асосан грузиялик футболчилар таклиф этилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, мутахассис Тожикистондан таклиф бор ёки йўқлиги бўйича берилган саволга жавоб қайтарди.  

- "Нефтчи" легионерлар танловини, селекцияни қандай олиб борди бу йил? Катта клубларда спорт директорлари, скаутлар ишлашади, айрим жамоаларда бош мураббийнинг ўзи назорат қилади. "Нефтчи"да ҳолат қандай?

- Биз одатдагидек, скаутлар билан ишлаймиз. Улар таклиф қилган вариантларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз.

- "Нефтчи" жорий мавсум асосан грузиялик футболчилар билан шартнома тузди. Бунга сабаб нима?

- Бу оддий тасодиф. Грузиялик футболчиларнинг ўйин услуби бўйича Ўзбекистон клубларига мос тушади ва шу сабабдан сўнги йилларда Суперлигада грузиялик футболчилар сони кўпайди.

- Тожикистон Футбол Федерацияси сизга шартнома таклиф қилдими?

- Саволингизга жавоб бера олмайман. Бир нарсани айтишим мумкинки, Тожикистон терма жамоасида ҳозир бош мураббийи бор.

Маълумот учун, Левченко қўл остидаги Фарғона клуби Суперлига мусобақа жадвалида 3-ўринни банд этиб турибди.

Тўлиқ суҳбатни ушбу ҳаволада ўқиб чиқишингиз мумкин. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика