RU

Последние новости

23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  1 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  5

"Нефтчи": Йиғин давом этмоқда Новости

"Нефтчи": Йиғин давом этмоқда

Жамоамиз аъзолари 10 декабрь куни таътилдан қайтди. Шу куни ўз қароргоҳимизда асосан маҳаллий футболчилар иштирокида тайёргарликнинг илк босқичи бошланди.
Дастлабки беш кун футболчилар бир маҳалдан шуғулланди. Тикланиш жараёни бўлгани учун машғулотлар енгилроқ тарзда ўтди. 15 декабрдан бошлаб эса машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтмоқда. Режага кўра 27 декабрь куни илк йиғин якунига етади.

Жамоада ўзгаришлар бор. Бунгача техник-директор сифатида фаолият юритиб келган Султон Зайлобидинов ўрнида эндиликда Шерзод Раимжонов иш олиб борадиган бўлди. Шунингдек ёшлар жамоаси мураббийи Сергей Ковшов билан ҳам дўстона равишда хайрлашдик. Келгусида ёшлар жамоасини Баҳром Ҳайдаров бошқариб боради. Айтиш лозимки, ёшлар жамоамиз 15 декабрдан йиғинни бошлаган.

Табиийки таркибдаги ўзгаришлар бугунги кунда мухлисларнинг диққат марказида турибди. Жорий мавсум "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилган Иқбол Бобохонов, Александру Оника, Вячеслав Пономарёв, Андрей Акопянц билан хайрлашдик. Булардан ташқари шартномаси тугаб бораётган Рўзимбой Аҳмедов айни дамда Қозоғистоннинг "Қайсар" клубида кўрикдан ўтмоқда. Ҳимоячи Дилёрбек Ирматов эса ўзини "Бунёдкор"да синаб кўришга аҳд қилди.

Бу йил ўзини кўрсатишга эришган иқтидорли футболчилар Муродбек Бобожонов ва Жавоҳир Расулов билан амалдаги шартнома муддати яна узайтирилди. Бу борада яна бошқа етакчи ўйинчилар билан ҳам музокара давом этмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика