RU

Последние новости

00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  2 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  8 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  28 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  149 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5

"Нефтчи": Футболчиларимиз терма жамоаларда Новости

"Нефтчи": Футболчиларимиз терма жамоаларда

Бир қатор футболчиларимиз терма жамоаларимиз йиғинига таклиф этилди.
Хусусан, 26-31 август кунлари Иорданияда хориж йиғинини ташкил этадиган U-22 терма жамоамизга "Нефтчи"нинг уч нафар аъзоси ҳам чақирув олган. Булар ҳимоячи Сардор Раҳмонов, Абдуллоҳ Олимов ва Жавоҳир Расуловдир.

Айтиш лозимки, ушбу футболчиларимиз терма жамоанинг олдинги йиғинларида ҳам иштирок этганди. Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги терма жамоа ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказиш учун 26 август куни Иордания пойтахти Амман шаҳрига жўнаб кетди.

Амманда 31 августгача йиғин ўтказадиган Ўзбекистон U-22 ёшлари 30 август куни мезбонлар - Иордания U-22 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси келаси йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган U-22 Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади.

Шунингдек "Нефтчи"нинг яна бир иқтидорли ҳимоячиси Достон Турсунов ҳам U-19 терма жамоанинг навбатдаги йиғинига чақирув олган. Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги терма жамоа куни-кеча Тошкентда йиғилди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика