RU

Последние новости

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

«Нефтчи»: Эртага жамоа Қиргулида йиғилади Новости

«Нефтчи»: Эртага жамоа Қиргулида йиғилади

Теги :  Нефтчи
26 декабрь куни бўлиб ўтган Янги йил байрамидан сўнг “Нефтчи” футболчилари қисқа таътилга йўл олишган эди.

Эртага “Нефтчи” янги мавсумга тайёргарликни давом эттириш учун Қиргулидаги базада йиғилади. Бу йиғинда Ўзбекистон ОТЖ билан хорижга йўл олган Сардор Раҳмонов, Абдумавлон Абдужалилов ва Достон Турсуновлар иштирок этишмайди. Улар Осиё чемпионатидан сўнг таркибга қўшилишади. Шунингдек, Мухсин Убайдуллаевнинг ҳам Фарғонага қайтиши кутилмоқда. Жамоа раҳбарияти ўтган мавсумда “Нефтчи” таркибида ҳаракат қилган аксарият футболчиларни таркибда сақлаб қолишни режа қилган. Шунингдек, айни пайтда шартномаси ниҳоясига етган футболчилар билан янги келишувлар борасида музокаралар кетмоқда.  

“Нефтчи” ўтган мавсумни чемпионатимизнинг энг кучли 4 та жамоасидан кейинги ўринда  якунлади. Жамоа футболчилари бу йилги чемпионатда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, хар бир ўйинда зафар қучган ҳолда фарғоналик мухлисларни хушнуд этиш ниятида. Албатта, бу борада мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши, далдаси беқиёсдир.

Эртага Қиргулида йиғин бошланади. Жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров айни пайтда Москвада. Мураббий эртага тонг саҳар Москва – Фарғона йўналиши бўйича Фарғона шаҳрига етиб келади ва янги йилдаги илк йиғинда футболчиларга ўзи бошчилик қилади. “Нефтчи” таркибдаги ўзгаришлар, жамоани тарк этганлар хусусида кейинроқ хабар берамиз.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика