RU

Последние новости

10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   0 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  2 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионига енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  0 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  2 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  2 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  1 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  5 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  25 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  3

"Нефтчи": Достон Турсунов Ереванга жўнаб кетди Новости

"Нефтчи": Достон Турсунов Ереванга жўнаб кетди

Хабарингиз бўлса керак, Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси навбатдаги йиғинни Арманистон пойтахти Ереванда ташкил этишни режалаштирганди.
 Катта мураббий Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги мазкур терма жамоамиз режага кўра бугун Ереванга жўнаб кетди.

Эътиборлиси ушбу йиғинга “Нефтчи” аъзоси Достон Турсунов (33-рақам) ҳам таклиф этилган. Истеъдодли ҳимоячи бунгача ҳам ёшлар терма жамоамизнинг деярли барча йиғинларида иштирок этиб келаётганди. Мураббийлар штаби Достонни навбатдаги хориж йиғинига ҳам таклиф этган. Шу боис Турсунов бугун терма жамоамиз делегация билан бирга Ереванга жўнаб кетди.

Айтиш жоизки, ушбу йиғин давомида ёшларимиз иккита синов-назорат баҳсида майдонга тушади. Ўйинлар 12-14 июнь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. 16 июнда эса терма жамоамиз юртимизга қайтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси октябрь ойида Мьянмада ташкил этиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

Мусобақа финал босқичида Ўзбекистоннинг ёш футболчилари «В» гуруҳида Австралия, БАА ва индонезиялик тенгқурларига қарши баҳс олиб боради. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика