RU

Последние новости

11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  1 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  4 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  2 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  13 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  5 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  7 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  6 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  20 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  31 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  12 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  16 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  4

“Нефтчи” – “Днепр” 1:0 (тўлиқ шарҳ) Новости

“Нефтчи” – “Днепр” 1:0 (тўлиқ шарҳ)

Теги :  Нефтчи
Юқори мақсадларни ўз олдига қўйган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси қизғин тарзда Олий лига-2017га ҳозирланмоқда.

Жамоанинг айни пайтдаги тайёргарлик жараёни Туркияда давом этаётганидан хабарингиз бор. “Нефтчи” клуби ушбу йиғинда бир қатор муҳим шу билан биргаликда хар тарафлама фойдали бўлган беллашувларда иштирок этмоқда. Мураббийлар штаби мазкур ўртоқлик ўйинлари орқали жамоа ўйинини кучайтириш, футболчиларнинг ҳам техник ҳам жисмоний имкониятларини янада кенг тарзда очиб бериш шунингдек таркибга янги келиб қўшилган футболчиларни жамоага киришиб кетиши каби жиҳатлар устида ишлашмоқда. Умуман олганда мавсумнинг хар бир баҳсида кучли ва барқарор ўйин намойиш этадиган жамоа ўзагини шакллатиришга катта урғу берилган. Куни кеча “Нефтчи” ФК йиғиндаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Украинанинг “Днепр”  Черкасс  клубига қарши кечган рақобатда Андрей Фёдоров шогирдлари ғалабага эришишди.

Баҳс тақдирини Никита Павленко томонидан киритилган гол ҳал этди. Бу гол Никитанинг хориж йиғинидаги яна бир голи сифатида футболчининг статистикасидан жой олди. Киритилган гол Фурқат Ҳасанбоевнинг қанотдан тезлик билан олдинга ўтиши билан бошлади. Ҳимоячининг қанотдан ҳаволатиб ташлаб берган тўпини Шерзод Ҳакимов боши билан Павленкога йўналтириб берди. Никита эса мазкур вазиятда дарвоза томон моҳирлик билан зарба йўллади ва ҳисобни очди. “Нефтчи” ўйинда қуйида таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Ўткир Юсупов, Терентий Луцевич, Сергей Концевой, Дилёр Ирматов, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Аббос Махсталиев, Никита Павленко, Дмитрий Комаровский, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Қулматов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Саид Абдужабборов,  Дамир Низанов, Абдужамол Исроилов, Мўйдин Мамазулумов, Умид Қодиров

Навбатдаги ўртоқлик баҳси 17 февраль куни бўлиб  ўтади. Галдаги рақиб Украинанинг “Сталь” Днепродзержинск жамоаси ҳисобланади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика