RU

Последние новости

10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  0 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  4 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  10

"Нефтчи" - "Бунёдкор". Видеопревью Новости

"Нефтчи" - "Бунёдкор". Видеопревью

16 апрель, якшанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Фарғонада “Нефтчи” клуби меҳмони бўлади.

Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги йигирманчи биринчи тўқнашуви сифатида қайд этилади. Шу кунгача ўтказилган йигирма ўйиннинг ўн иккитасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган бўлиб, тўрт учрашувда фарғоналиклар ғолиб бўлишган. Қолган тўртта баҳсда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар фарқи 29:11, “Бунёдкор” фойдасига.

Ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи Анвар Бердиев ҳисобланади. Ушбу ҳужумчи фарғоналиклар таркибида “Бунёдкор” дарвозасига тўртта тўп киритган.

Эслатиб ўтамиз, 16 апрель куни бўлиб ўтадиган олий лига 6-тури доирасидаги “Нефтчи” – “Бунёдкор” учрашуви Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида соат 17:00да бошланади. Учрашувни навоийлик Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Қуйида “Нефтчи” ва “Бунёдкор” жамоаларининг фарғоналиклар мезбонлигида ўтган ўзаро учрашувлари қайдномаларидан кўчирмалар ва киритилган барча голлар видеоҳаволаси билан танишишингиз мумкин.

НЕФТЧИ – БУНЁДКОР 0:2 (0:1)
06.08.2007. 16-тур. Фарғона. Марказий стадион. 11000 томошабин
Бош ҳакам
: Азамат Жалилов - 7,5 (Шаҳрисабз)
Голлар: Шавкат Саломов 39 (0:1), Азизбек Ҳайдаров 55 (0:2)

НЕФТЧИ – БУНЁДКОР 2:1 (2:0)
18.11.2008. 29-тур. Фарғона. Фарғона Марказий стадиони. 15001 томошабин
Бош ҳакам:
Рустам Ҳамидов - 7,6 (Андижон)
Голлар: Азиз Ибрагимов 18 (1:0), Анвар Бердиев 37 (2:0), Ривалдо 88 (2:1)

НЕФТЧИ – БУНЁДКОР 0:3 (0:2)
23.03.2009. 3-тур. Фарғона. Марказий стадион. 17525 томошабин
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов - 9,7 (Тошкент)
Голлар: Ривалдо 18 (0:1), Анвар Ғофуров 27 (0:2), Виктор Карпенко 50 (0:3)

НЕФТЧИ – БУНЁДКОР 0:3 (0:1)
18.09.2010. 20-тур. Фарғона. Марказий стадион. 15022 томошабин
Бош ҳакам:
Виктор Серазитдинов – 8,2 (Тошкент)
Голлар: Тимур Кападзе 35 (0:1), Анвар Ражабов 77 (0:2), Анвар Ражабов 90+3 (0:3)

НЕФТЧИ – БУНЁДКОР 0:0
01.04.2011. 4-тур. Фарғона. Марказий стадион. 16253 томошабин
Бош ҳакам
: Вадим Агишев – 8,5 (Тошкент)

НЕФТЧИ – БУНЁДКОР 1:2 (0:1)
21.06.2012. 11-тур. Фарғона. Марказий стадион. 13280 томошабин
Бош ҳакам:
Марат Исмоилов (Тошкент)
Голлар: Лутфулла Тўраев 34 (0:1), Анвар Бердиев 47 (1:1), Жавлон Иброхимов 61 (1:2)

НЕФТЧИ – БУНЁДКОР 0:1 (0:0)
31.05.2013. 10-тур. Фарғона. Марказий стадион. 6035 томошабин
Бош ҳакам:
Валентин Коваленко (Тошкент)
Гол:
Фарруҳ Турдиалиев 68 автогол

НЕФТЧИ – БУНЁДКОР 0:0
25.10.2014. 24-тур. Фарғона. “Қиргули” стадиони. 4701 томошабин
Бош ҳакам:
Владислав Цейтлин (Тошкент)

НЕФТЧИ – БУНЁДКОР 2:0 (1:0)
18.09.2015. 22-тур. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 5160 томоабин
Бош ҳакам
: Владислав Цейтлин (Тошкент) – 8,6
Голлар: Адриан Кашкавал 3 (1:0), Муродбек Бобожонов 90+1 (2:0)

НЕФТЧИ – БУНЁДКОР 2:1 (2:1)
03.08.2016. 16-тур. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 7521 томоабин
Бош ҳакам:
Ильгиз Танташев (Бухоро) – 8,0
Голлар: Шерзод Ҳакимов 1 (1:0), Элдор Шомуродов 37 (1:1), Отабек Исроилов 42 (2:1)


TAS-IX Эмас


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика