RU

Последние новости

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  0 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  7 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  8 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  7 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

"Нефтчи" бугун иккита назорат учрашуви ўтказади. Рақиблардан бири Польша клуби Новости

"Нефтчи" бугун иккита назорат учрашуви ўтказади. Рақиблардан бири Польша клуби

Теги :  Нефтчи
Янги мавсумга Туркиянинг Анталья шаҳрида тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси бугун иккита назорат учрашувида иштирок этади.

Куннинг биринчи ярмида Қозоғистон Биринчи лига вакили Семей шаҳрининг "Елимай" клуби билан ўйин ўтказилади. Абай вилояти шарафини ҳимоя қилаётган "Елимай" жамоаси 2022 йилда тузилган бўлиб, ўтган 2023 йил футбол мавсумида Қозоғистон Биринчи лигасининг дебютанти мақомида қатнашди ва мусобақада биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Жамоага Андрей Карпович бош мураббийлик қилиб келмоқда.

Куннинг иккинчи қисмида, яъни кечки соат 19:00 да навбатдаги спарринг рақиб Польшанинг Гданск шаҳрида жойлашган "Лехия" футбол клуби бўлади. Ушбу жамоа 1945 йилда ташкил топган бўлиб, мамлакат мусобақаларида бир қанча соврин ва унвонларни қўлга киритган. 1956 йилда мамлакат биринчилигининг бронза медали, 1983 ва 2019 йилларда Польша кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган.

26 январь 2024 йил
13:00 да "Нефтчи" - "Елимай" (Қозоғистон).
19:00 да "Нефтчи" - "Лехия" (Польша)

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика