RU

Последние новости

00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  13 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  5 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11

"Нефтчи" билан ҳали шартнома имзоламадим, лекин мен шу ердаман" - Оливер Шаркич жамоадаги тақдири, "Пахтакор" ва Черан ҳақида Новости

"Нефтчи" билан ҳали шартнома имзоламадим, лекин мен шу ердаман" - Оливер Шаркич жамоадаги тақдири, "Пахтакор" ва Черан ҳақида

Орадаги кичик танаффусдан сўнг "Нефтчи" Туркиядаги йиғинни давом эттирмоқда.

Бугун тушликдан сўнг жамоа аъзолари машғулотни яшил майдонда олиб борди. Йиғиннинг бошида жамоага келиб қўшилган Оливер Шаркич ҳамон шу ерда бўлиб турибди. Унинг "Нефтчи"даги тақдири қандай бўлади? Жамоада қоладими? Шу ва бошқа саволлар билан Шаркичга юзландик. 

- "Нефтчида"сиз ва жамоа билан мавсумга тайёргарлик жараёнини ўтаяпсиз... 

- Бу ҳақида кейинроқ гаплашганимиз маъқул, деб ўйлайман.  Чунки, ҳали хам расмий шартномага имзо қўймадим, клуб томонидан ҳужжатлар тайёрланяпти. Шу сабаб ҳали расмий келишувга эришмадик, лекин мен ҳозир жамоадаман.

- Янги жамоангиз ҳақида таассуротларингиз билан бўлишсангиз?

- Жамоа яхши, шерикларим ҳам ажойиб, менга ҳаммаси ёқяпти.

- Сиз ўтган мавсум "Пахтакор"да ўйнадингиз, мавсум сўнгида эса "Пахтакор" чемпионликка эришди...

- Мен ўтган мавсумнинг яримини "Пахтакор"да ўтказдим. Афсуски,  июнь ойида эса жароҳат олдим. Мен у ерда ёқимли дамларни ўтказдим. Жамоадошларим билан анча яхши чиқишиб кетгандим, улар хам мени ёқтириб қолишган эди. Лекин Максим Шацких ўз қарорини қабул қилиб бўлганди. Биз бир-биримизни яхши тушуна олмадик, шу сабаб энг тўғри қарор шартномани бекор қилиш эди. Дўстларим учун хурсандман улар чемпион бўлишгани мени қувонтиради.

- Черан билан яхши дўст бўлиб қолган эдингиз. Майдонда ўзаро тушунишингиз ҳам ёмон эмасди...

- Ҳа, Черан билан яхши дўстмиз, ҳали ҳамон у билан алоқадаман. У менга янги давлатга кўникишимга катта ёрдам берди. Кўп нарсани таржима қилиб ёрдамлашарди. 

- Янги мавсумни "Нефтчи"да бошлашингиз қанчалик аниқ?

- Ҳали аниқ эмас тўғриси. Аммо хеч нарсани инкор қилиб бўлмайди.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика