RU

Последние новости

18:26Суперлига. "Бунёдкор" – "Локомотив": Асосий таркиблар маълум  0 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  8 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  2 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  2 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  6 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  14 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   11 15:42АПЛ янги мавсумида "VAR" бошқачароқ ишлайди  2 15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   1 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  0 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  2 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  0 13:32Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  1

"Нефтчи" автобуси ёдингиздами? Новости

"Нефтчи" автобуси ёдингиздами?

"Нефтчи" ўз қадриятларига эга клуб ҳисобланади.

Ёшлигимизда газета саҳифаларида "Нефтчи" жамоасининг узоғини яқин қиладиган "Икарус" русумли автобус суратига тез-тез кўзимиз тушарди. Автобус ўз даврини ўтаб бўлди деган ўйда эдик, йўқ унақа эмас экан.

"Икарус" ҳалиям "Нефтчи" хизматида. Бир неча йиллар давомида асосий таркиб учун хизмат қилган бу автобус ҳозирда "Нефтчи" ўринбосарларини сафар учрашувларига элтмоқда. Қойил қолса арзийди. 

U-21 чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Локомотив" баҳсига фарғоналиклар мана шу автобусда Қўқон шаҳрига келишди. Ҳайдовчи билан гаплашганимда, "Ҳа, бу ўша автобус, Худога шукур ҳалиям юрибди" деди. 

- Ака, автобус олинганига қанча бўлди? - қизиқиб сўрайман мен. 

- 1995 йил биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Фарғона вилоятига ташрифи муносабати билан жамоага шу автобус ҳадя қилинганди. Шундан бери хизматда. Худо хоҳласа, шу воқеагаям 27 йил бўлди.

27 йиллик автобус! Бу орада "Нефтчи" не кунларни бошдан кечирмади, не-не жойларга бориб ўйнаб келмади. Мана шу автобус жамоанинг қувончли ва маҳзун кунларида бирга бўлган, бирга турган ва бирга кўрган.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика