RU

Последние новости

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  4 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  9 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

«Нефтчи» Ашурматов бўйича расмий баёнот берди Новости

«Нефтчи» Ашурматов бўйича расмий баёнот берди

Бугун ижтимоий тармоқларда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ўзининг телеграм саҳифасида «Нефтчи» футбол клуби 500.000 долларга футболчи сотиб олади деган хабар тарқатди.

Ушбу ҳолат бўйича «Нефтчи» қуйидагиларни маълум қилади.

«Нефтчи» янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда тайёргарликларни давом эттирмоқда. Шунга мувофиқ равишда селекция ишлари ҳам давом этмоқда. Куни кеча клуб расмий саҳифаларида клуб ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторовнинг қисқа интервьюси тақдим этилганди. Унда Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов селекция жараёнлари ҳақидаги фикрларида айтилган иккита позиция бўйича ўзбек футболи жамоатчилигига таниш бўлган бир қатор футболчилар кўриб чиқилаётгани ва музокаралар давом этаётганини билдирилганди. Рўйхатдаги футболчилар орасида бугун тармоқларда номи келтирилган терма жамоамиз ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳам бор. Лекин «Нефтчи» клуби шуни маълум қиладики, жамоа раҳбарияти Рустам Ашурматовнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишни режалаштирмаган. Бу ҳолат бўйича тармоқларда баъзи блогерлар асосланмаган ва нотўғри маълумотни тарқатди.

Шунингдек, клуб ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов бу ҳолат бўйича қўшимча равишда изоҳ бериб ўтди «Тармоқларда тарқалган хабар 100% фейклигини билдириб ўтаман. Жамоамиз РПЛ клубларидан футболчи сотиб олиш имкониятига эга эмас. Музокаралар олиб борилаётган футболчиларни қўлга киритсак ҳам ёки эркин агент сифатида ё ижара асосида буни амалга оширамиз. Бунга яққол мисол тариқасида ўтган йили жамоамиз сафига «Алания»жамоасидан келиб қўшилган Ҳусайн Норчаевни келтириб ўтаман. Жамоамиз мухлислари клубимиз ҳақидаги аниқ ва тўғри хабарларни клуб расмий сайти ва тармоқлардаги саҳифаларидан билишлари мумкин».

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика