RU

Последние новости

08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  0 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  7 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  5 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  232 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  8 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  3 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22

“Нефтчи-2004” – “Мустақиллик кубоги соҳиби” Новости

“Нефтчи-2004” – “Мустақиллик кубоги соҳиби”

Шу кунларда мамалакатимизда энг улуғ ва энг азиз байрам – мустақиллигимизнинг 26 йиллиги кенг ниршонланмоқда.

Хусусан, Фарғона бу борада турли мусобақалар ташкил этилмоқда. Мана шундай турнирларда бири Фарғона футбол мактабида бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон Республикаси мустақилигининг 26 йилиги кубоги” мақомини олган мусобақада 2004-2005 йилда туғилган болалар жамоалари иштирок этишди.

Мусобақада 12 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришди.

 

“А” гуруҳи

БЎСМ (Фарғона)
Фидокор (Марғилон)
Ипакчи (Фарғона)
Ёшлик-2005 (Фарғона)
Нефтчи-2005 (Фарғона)
Зафар (Учкўприк)
 

“Б” гуруҳи

Нефтчи – 2004 (Фарғона)
Қўқон-Академия (Қўқон)
Навбаҳор (Наманган)
Фаровон (Марғилон)
Футбол мактаби интернати (Фарғона)
Ёшлик-2004 (Фарғона)
 

Ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ярим финалга йўлланма олишши.

Биринчи финалчи номи БЎСМ – Футбол мактаби интернати жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин маълум бўлди. Голларга бой бўлган баҳсда БЎСМ вакиллари 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Нефтчи-2004” жамоаси эса финал остонасида “Фидокор”ни йирик 4:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Ҳал қилувчи беллашувда – “Нефтчи-2004” – БЎСМ футболчиларини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Ушбу жамоани “Нефтчи” жамоасидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Азиз Алижонов бошқариб бораётганини таъкидлаш жоиз.

Мусобақа якунида Фарғона футбол федерацияси биринчи вице-президенти Ҳакимжон Файзиев ғолиб ва совриндор жамоаларни тақдирлади. Ғолиб жамоага кубок ва диплом ва олтин медаллари топширилди. Шунингдек, иккинчи ўринни эгаллаган жамоа ҳам  диплом ва кумуш медалларга эга бўлди.

Аброр Деҳқонов тайёрлади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика