"НБУ-Осиё" иккинчи босқичга тайёргарлик кўрмоқда
23 июл 2013 16:41
Новости
"НБУ-Осиё" иккинчи босқичга тайёргарлик кўрмоқда
Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоаси ҳам биринчи лига жамоалари каби иккинчи босқич ўйинларига тайёргарлик жараёнини бошлаб юборди.
Бош мураббий Мухтор Қурбоновнинг championat.asia га маълум қилишича, жамоа аъзолари кеча пойтахтда йиғилди. Қисқа муддатли таътилдан қайтган футболчилар, йиғиннинг илк кунида бир маҳал енгил ўтказилган машғулотда қатнашди. Бугундан бошлаб эса футболчилар “НБУ-Осиё”нинг уй стадионида кунига икки маҳалдан шуғулланишмоқда.
Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, жамоани ҳозирча биргина Ҳусниддин Ғофуров расман тарк этди. Шунингдек биринчи босқичда ўзини кўрсатишга эришган жамоанинг етакчи ўйинчиларига олий лига клублардан қизиқиш бўлмоқда. Хусусан, дарвозабон Михаил Спиридиновни “Шўртан” кўрикдан ўтказиш учун йиғинига таклиф этган. Биринчи босқич ўйинларида муносиб иштирок этган “НБУ-Осиё” жамоаси сафида ўйнашни истаган футболчилар ҳам бугунги кунда талайгина. Масалан кеча жамоа йиғинига 10дан зиёд футболчилар келишган. Уларнинг орасида таниқли ва номдор ўйинчилар йўқ, ҳаммаси асосан 2-лигада ўйнаб келаётган ёшлардир. “НБУ-Осиё” 26 июль куни “Сўғдиёна” билан, 27 июлда “Шўртан” билан синов-назорат баҳсини ўтказади.
Исломбек Рустамбеков

Комментарии