Назорат учрашуви. “Хоразм” – “Бунёдкор-2” - 2:1
23 мар 2015 20:22
Новости
Назорат учрашуви. “Хоразм” – “Бунёдкор-2” - 2:1
Жорий йилги биринчи лига мусобақасига тайёргарлик кўраётган урганчнинг “Хоразм” ва тошкентнинг “Бунёдкор-2” жамоалари бугун назорат учрашувида ўзаро куч синашишди.
Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган мазкур ўйинда “Хоразм” жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Воҳаликлар сафидан тўпларни биринчи бўлимда Жасур Отажонов, иккинчи бўлимда Маркс Қуронбоевлар киритишди.
- Йиғинимиз доирасида ўтказилаётган учрашувлар мобайнида футболчиларимизнинг техник ва тактик жиҳатларини юксалтиришга эътибор қаратяпмиз, - дейди “Хоразм” жамоаси бош мураббийи Вали Султонов. – Бунинг баробарида, ушбу ўйинлар орқали жамоамизнинг асосий таркибини аниқлаб оламиз.
Эртага, яъни 24 март куни урганчлик футболчилар биринчи лиганинг бошқа бир жамоаси – “Оқтепа”га қарши майдонга тушишади.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ

championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии