RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Назорат учрашуви. "Қизилқум" - "Бухоро" - 2:1 Новости

Назорат учрашуви. "Қизилқум" - "Бухоро" - 2:1

Хабар қилганимиздек, 8 март куни Қизилтепа тумани марказидаги "Дўстлик" стадионида "Қизилқум" ва "Бухоро" жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар.
Бу ўйин ҳар икки жамоа вакиллари учун Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олдидан охирги назорат учрашуви вазифасини ўтаб берди.

Шиддатли ва кескин баҳсларга бой кечган баҳсни олий тоифадаги ҳакам Рустам Бобомуродов (Навоий) бошқариб борган бўлса, лайнсменлар Обид Жумаев ҳамда Руслан Самандаровлар унга кўмаклашди.

Учрашувда ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳам энг сара таркибни майдонга туширганлиги диққатга моликдир. Ўйинни об-ҳаво бир мунча салқин бўлишига қарамасдан олти мингдан зиёд мухлис стадионнинг ўзидан туриб кузатишди.

Илк дақиқалардан бошлаб ташаббусни ўз қўлига олган навоийликлар майдонда  ўз устунликларини намойиш этди. 25-дақиқада  украиналик ҳужумчи Вячеслав Шевченко ҳисобни очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтгач, Баҳриддин Ваҳобов ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.

Танаффусдан сўнг,  бухороликлар имкон бўлди дегунча ҳужумкорликка зўр беришди. Бу 57-дақиқада ўз самарасини берди. “Бухоро” ярим ҳимоячиси Евгений Кочнев ўртадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа аъзолари ҳужумкорликни оширган бўлишларига қарамай, ҳисоб бошқа ўзгармай қолди — 2:1.

Ўйин фотогалереяси

  ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ўртоқлик учрашуви.
2015 йил 8 март
"Қизилқум" (Навоий) — "Бухоро" (Бухоро) — 2:1 (2:0).
Қизилтепа. "Дўстлик" стадиони.
Ҳакамлар:
Рустам Бобомуродов, Обид Жумаев, Руслан Самандаров.
Голлар: Вячеслав Шевченко (25), Баҳриддин Ваҳобов (30) — Евгений Кочнев (57).
"Қизилқум": Эркин Жабборов, Акмал Рустамов, Файзулла Қамбаров, Азизбек Усмонов, Георгий Квесиешвили, Алишер Саноев, Ғайрат Жумаев, Андрей Деркач, Шерали Жўраев, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов.
Захирадан майдонга тушганлар: Артём Макосин, Жамшид Шоҳназаров, Сарваржон Холматов, Асқаржон Муҳиддинов, Феруз Бобоқулов, Фарруҳ Ҳайдаров, Руслан Санаев.
"Бухоро": Фаррух Турдиалиев, Азамат Шарипов, Саидкомил Акбаров, Отабек Нарзуллаев, Жамолиддин Убайдуллаев, Виталий  Пламадеила, Дилявер Абибуллаев, Суҳроб Неъматов, Ислом Холиқов, Алибобо Раҳматуллаев, Отабек Исроилов.
Захирадан майдонга тушганлар: Александр Корнейчук, Евгений Кочнев, Акобир Тўраев, Равшан Аслонов, Жамшид  Ҳасанов, Темур Турдиев, Вячеслав Пономарёв.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" футболчилари Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати дастлабки турида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси билан куч синашади. Ушбу ўйин 14 март куни Навоийдаги "Ёшлар" спорт мажмуаси яшил майдонида ўтказилади. Учрашув соат 17.00 да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика