RU

Последние новости

21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  0 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  1 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  3 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  19 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  10 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0

Назорат учрашуви: "Қизилқум" - "Бухоро" 2:1 Новости

Назорат учрашуви: "Қизилқум" - "Бухоро" 2:1

Аввал хабар қилганимиздек, 27 декабрь куни Навоийда “Қизилқум” жамоаси янги мавсум олдидан илк назорат ўйинида майдонга тушди. Унда “Бухоро” футболчилари кончилар меҳмони бўлдилар.
Бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар хоҳ расмий, хоҳ ўртоқлик мақомда бўлишидан қатъий назар доимо муросасиз ва шиддатли кечади. “Ёшлар” спорт мажмуи яшил майдонида кечган баҳс ҳам бундан мустасно эмас.

Унда жамоалар қуйидаги таркибларда майдонга тушдилар:

“ҚИЗИЛҚУМ” (Навоий): Эркин Жабборов, Руслан Санаев (Асқаржон Муҳиддинов, 31), Файзулла Қамбаров (Нуриддин Раҳматуллаев, 61), Акмал Рустамов, Шерали Жўраев (Баҳодир Қосимов, 70), Жамшид Шоҳназаров (Бобир Маъмиров, 46), Алишер Саноев, Ғайрат Жумаев, Фарруҳ Ҳайдаров (Бобиржон Искандаров, 46), Алишер Холиқов (Феруз Бобоқулов, 46), Азизбек Усмонов (Азизжон Назаров, 83).

“БУХОРО” (Бухоро): Мақсуд Шабанов, Евгений Кочнев, Суҳроб Неъматов, Равшан Аслонов, Аҳрор Умаржонов, Азамат Шарипов, Ислом Халилов (Умрулло Рамазонов, 59), Нозим Умуров, Азиз Ғуломхўжаев,  Отабек Исроилов, Отабек Нарзуллаев (Меҳрож Ғуломов, 70).

Учрашувни Олий  тоифадаги ҳакам Зокир Қодиров бошқариб борди. Унга лайнсменлар Обид Жумаев ҳамда Руслан Самандаровлар кўмаклашди. Нодир Болтаев эса захира ҳаками вазифасини бажарди.

Ўйин тафсилоти хусусида қисқача тўхталадиган бўлсак, учрашув тўлиқ мезбонлар устунлигида ўтди. Дастлаб “Қизилқум” ҳужумчиси Алишер Холиқов 11-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада Жамшид Шоҳназаровнинг фаоллиги эвазига мезбонлар ўртадаги фарқни иккитага етказдилар — 2:0.

Танаффусдан сўнг, кончилар таркибида бир қатор ёшлар майдонга туширилди. Жумладан, мезбонлар мураббийлар штаби ўтган мавсумни асосан ёшлар таркибида ўтказган Нуриддин Раҳматуллаев, Бобиржон Искандаров, Азизжон Назаров, Баҳодир Қосимов сингари умидли футболчиларга ўйнаш имконини берди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар вакили Суҳроб Неъматов 62-дақиқада ўзини кўрсатиб, ўртадаги фарқни қисқартирди — 2:1. Қолган дақиқаларда эса ҳисоб бошқа ўзгармади.

Шундай қилиб, “Қизилқум” жамоаси янги мавсум олдидан ўтказилган дастлабки ўқув-машғулот йиғинини ниҳоясига етказди. Жамоа аъзолари учун Янги йил байрами муносабати билан кичик таътил эълон қилинди.

Режага кўра, кончилар қисқа таътилдан сўнг, 2015 йилнинг 5 январь куни ўз қароргоҳларида йиғилишади ва Тошкентга сафар қиладилар. 6 январь куни пойтахтимизда “Қизилқум” жамоаси аъзолари учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси томонидан махсус семинар ўтказилади.

7 январда эса навоийликлар “Футбол-Мед” тиббиёт-соғломлаштириш марказида кўрикдан ўтишни режалаштиришган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика