RU

Последние новости

19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  4 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 19:01"Манчестер Сити" — "Салфорд Сити". Таркиблар маълум  22 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  38 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  3 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  9 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  7 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  9 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  13

Назорат учрашуви. "Олмалиқ" - "Қизил-Жар" 3:2 Новости

Назорат учрашуви. "Олмалиқ" - "Қизил-Жар" 3:2

Анталияда ўқув-машғулотларини давом эттираётган жамоамиз бугун Қозоғистон чемпионати вакили "Қизил-Жар" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди.
Бу ўйин аслида жамоа режасида йўқ эди. Ўртоқлик ўйини таклифи бўлгач, жамоа раҳбарияти бунга розилик берди. "Терек" билан ўтган баҳсда кўпгина футболчилар майдонга тушишмаганди. Бу учрашувда асосан захирада қолган футболчилар ҳаракатланишди. Бу гал таркибга Ислом Иномов, Шавкат Саломов, Темур Ғаниев, Камолиддин Мурзоев ва Неманья Йованович киритилмади. Қизиқарли кечган баҳсда жамоамиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 8-дақиқада Ислом Исоқжонов ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров ҳисобни иккитага оширди.

Иккинчи таймнинг 60-дақиқасида "Қизил-Жар" вакиллари ҳисобни қисқартиришди. 79-дақиқада Исоқжонов ўз дублини нишонлади. Ўйин якунланиш арафасида рақиб жамоа ҳисобни яна биттага қисқартиришга эришди. Дарвоқе, "Қизил-Жар" жамоасини юртимиз ишқибозларига яхши таниш Владимир Фомичёв бошқармоқда.

Ўйинда жамоамиз қуйидаги таркибда майдонга тушди.

"Олмалиқ": Никита Шквирин (Умиджон Хонимқулов, 46), Сарвар Жўраев, Евгений Гоголь (Адриан Кашкавал, 46), Саламат Қуттибоев (Дониёр Исмоилов, 46), Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Жаҳонгир Абдумўминов (Ғулом Ўрунов, 46), Зоҳир Пиримов (Никита Павленко, 70), Азамат Исроилов (Арслонмурод Амонов, 60), Муҳаммад Исаев, Диёр Туропов, Ислом Исоқжонов.

Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик ўйини 25 февраль куни Россия премьер лигаси вакили "Мордовия" жамоасига қарши ўтказилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика