RU

Последние новости

21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  1 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  4 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  4 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  3 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  17 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  5 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  12 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  11

Назорат учрашуви. “Динамо” – “Шердор” 2:0 Новости

Назорат учрашуви. “Динамо” – “Шердор” 2:0

Бугун оралиқдаги танаффусдан фойдаланиб Олий лигадаги вакилимиз “Динамо” Биринчи лигадаги вакилимиз “Шердор” билан назорат учрашуви ўтказди. “Динамо” жамоаси учун бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказиб олди.
Назорат учрашуви мақомида ўтган учрашув бўлишига қарамай ҳар икки жамоа ҳам бор кучи билан ҳаракат қилишди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида “Шердор” вакиллари кўпроқ ҳужумкорроқ ўйин кўрсатиб ҳисобни очиш учун яхши имкониятга эга бўлди. Бу вазиятда Суюн Сафаралиевга озгина аниқлик етишмади.  Шундан сўнг қарши ҳужумга ўтган Олий лига вакилларимиз қанотдан ошириб берилган тўпни Тўлқин Мирзаев дарвозага боши билан аниқ йўллаб ҳисобни очди. 38 дақиқада Турғун Қобиловнинг кучли зарбасини дарвоза тўсини қайтариб қолди. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда “Шердор” тўлиқ янги таркибни майдонга туширди.  Иккинчи бўлимда кўпроқ устунлик “Динамо” тарафига ўтди.  60 дақиқа ўтиб бораётган вақтда Владимир Киликивич  нигериялик марказий ҳимоячи Ёкуб Майзанинг оддий хатосидан ўтиб кетди ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 77 дақиқада Турғун Қобиловни жуда қулай тарзда еткаиб берган тўпини Қаҳрамон Баҳодиров эгаллаб олди ва икки ҳимоячини алдаб дарвозага аниқ зарба бера олади. Михайлов қийинчилик билан бартараф этди. 81 дақиқада Бобур Насимов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётганда йиқилиб тушди. Учрашув "Динамо" ни 2:0 ҳисобида ғалабаси билан якунланди.

Назорат учрашуви
Самарқанд. "Динамо" стадиони. 18.07.2013
"Динамо" - "Шердор" 2:0 (1:0)
Голлар: Тўлқин Мирзаев (10)  1-0,  Владимир Киликивич (60)  2-0

Ҳакамлар: Николай Мешков, Шерзод Камаров, Азиз Ахтамов,

"Динамо": Андрей Мельничук, Акмал Бозоров, Ахрол Рисқуллаев, Ильдар Маматказин, Ойбек Нурбоев, Темур Дадашев, Комил Шарофитдинов, Абдулла Набиев, Азамат Бобожонов, Владимир Киликивич, Тўлқин Мирзаев

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Игорь Михайлов, Аваз Агалиев, Алишер Саматов, Азамат Абдуллаев, Омад Тайлоқов, Ислом Ҳамидов, Гиоргий Адамян, Юнус Суюнов, Темур Шарипов, Бобур Насимов, Дилшод Жабборов

"Шердор": Шуҳрат Муродов, Озод Турсунов, Лазиз Абдуллаев, Элёр Элмуродов, Саддам Боймаматов, Нурбек Сафаров, Искандар Холмирзаев, Турғун Қобилов, Суюн Сафаралиев, Саънатилло Зиёев, Убайдулла Набиев

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Салоҳиддинов (Жамшид Раҳмонов 70), Ислом Сафаров, Сайҳан Наимов, Қаҳрамон Баҳодиров, Умид Ҳотамов, Миржалол Лакаев, Шерзод Камолов, Амиржон Аминжонов, Ёкуб Майза, Ловренс Катто

Огоҳлантиришлар: Ойбек Нурбоев (25), Ахрол Рисқуллаев(35), Аваз Агалиев (55),
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика