RU

Последние новости

07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  7 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  3 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6

Назорат учрашуви. "Динамо" Жиззахда "Сўғдиёна"дан устун келди Новости

Назорат учрашуви. "Динамо" Жиззахда "Сўғдиёна"дан устун келди

ФИФА кунлари сабабли Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган "Динамо" жамоаси Жиззахда "Сўғдиёна" билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Ушбу баҳсда мураббийлар Вадим Абрамов ва Улуғбек Бақоев бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлим бошида Шаҳбоз Жўрабеков автогол муаллифи бўлди – 0:1. 

Орадан кўп ўтмай, Жўрабековнинг ўзи фарқни тенглаштирди – 1:1. 67-дақиқада "Динамо"нинг ҳужуми пайтида тўп навбатдаги марта мезбон футболчисига тегиб дарвозадан жой олган бўлса, 79-дақиқада Саҳоб Рашидов собиқ клуби дарвозасини ишғол этди – 1:3.


Ўртоқлик ўйини. 25 сентябрь (якшанба)

СЎҒДИЁНА - ДИНАМО 1:3 (0:0)

Голлар: Шаҳбоз Жўрабеков 57 – Шаҳбоз Жўрабеков автогол 50, автогол 67, Саҳоб Рашидов 79.

"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Евгений Чумак, Эркин Бойдуллаев, Жўрабек Маннонов, Иброҳим Йўлдошев, Абдужамол Исроилов, Меҳриддин Мусурмонов, Жавлон Маликов, Акмал Козимов, Элгужа Григалашвили, Марат Бикмаев.

Захирадан майдонга тушган ўйинчилар: Аслон Аҳроров, Воҳид Оқбўтаев, Бобур Мадаминов, Шоҳрух Маҳмудхожиев, Ойбек Нурматов, Саҳоб Рашидов, Фахриддин Алимов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика