RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Назорат учрашуви. Даврон Файзиев жамоаси "Сўғдиёна"га ютқазди Новости

Назорат учрашуви. Даврон Файзиев жамоаси "Сўғдиёна"га ютқазди

Айни дамда миллий чемпионатимизда танаффус юзага келганлиги ва футболчилар ўйин амалиётини йўқотмаслиги учун “Сўғдиёна” бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган.

Куни кеча "Сўғдиёна" Самарқанд шахрига сафар қилди ва “Динамо”га қарши назорат учрашувини ўтказди. Ўйин қизиқарли ва шиддатли бўлди. Биринчи бўлимда  Илҳом Юнусов жарима майдонини ичида  Иззатилла Абдуллаевга нисбатан қўполлик ишлатди  ҳакам “Динамо” дарвозасига пенальти белгилади . Вазиятдан фойдаланган Никола Милинкович 18-дақиқасида ҳисобни очди.  Баҳснинг 31-дақиқасида Иззатилла Абдуллаевнинг узатмасидан сўнг  Шохруз Норхонов “Динамо” дарвозасига иккинчи голни киритди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида бош мураббий Сергей Лушчан ёш футболчиларга имконият берди. Баҳснинг  иккинчи бўлимда бошқа гол киритилмади  ва ўртоқлик учрашувида “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келди. 0:2

Маълумот ўрнида, кечаги баҳсни  Ким Донг-Хи жароҳати сабаб, Дарвидас Сернас эса Литва терма жамоасидан чақирув олгандиги сабаб  ўтказиб юборишди. “Сўғдиёна” навбатдаги назорат учрашувини  6 сентябрь куни  Тошкентда “Пахтакор” га қарши ўтказади.


17:30 “Динамо” стадиони  

«Динамо» - «Сўғдиёна» 0:2

Ҳакамлар:
Жасур Қудратов Шерзод Қамаров Сардор Ҳакимов Азиз Ахтамов

Назоратчи: Х.С Мухторов.

Голлар: Никола Милинкович (18 пен) Шохруз Норхонов 31

“Динамо”: Шохрух Раимов, Хакимжон Аламхонов, Аваз Агалиев, Отабек Нарзуллаев ,Илхом Юнусов(с) ,Сухроб Иззатов, Аббос Жумақулов, Дамир Темиров, Жасур Азимов, Виктор Грегорьев, Санжар Баратов.  

Захира: Шохрух Эшбўтаев, Шерзод Жалилов, Жасур Ашуров, Акмал Холмуродов, Павел Пуришкин, Фирдавс Абдусалимов, Комил Шарафутдинов.

“Cўғдиёна”: Ширинбой Абдуллаев ,Сардор Қулматов, Элёр Орифов, Сардор Азимов ,Шохруз Норхонов, Шахбоз Жўрабеков, Санжар Рашидов, Иззатилла Абдуллаев ,Милош Симонович, Никола Милинкович, Нуриддин Хасанов.

Захира: Милан Митрович, Тохир Шамшитдинов, Сахоб Рашидов, Ойбек Нурматов, Ихтиёр Тошпўлатов, Шохжахон Хасанов ,Сирож Мелиев.

Огоҳлантиришлар: Шохруз Норхонов, Сардор Азимов, Сардор Қулматов, Никола Милинкович, Ойбек Нурматов.

Четлатиш: Фирдавс Абдусалимов (2 ск )

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика