RU

Последние новости

18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  0 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  3 17:30Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  8 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  1 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  6 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  1 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  9 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  7 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Назорат учрашуви. “Цементчи” - “Нефтчи” 1:0 Новости

Назорат учрашуви. “Цементчи” - “Нефтчи” 1:0

Куни кеча “Цементчи” Қувасойда сўнгги назорат учрашувини “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказди.

Ушбу учрашув назорат ўйини бўлишига қарамай мухлислар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Қизиқарли баҳсни кузатиш учун стадионга 400 дан ортиқ мухлис ташриф буюрди. Бу кўрсаткич эса баъзи бир олий лига жамоаларининг марказий учрашувига кирадиган мухлислар сонидан бироз кўпроқ. Қолаверса ўйинни бир қатор расмий инсонлар билан биргаликда Андрей Фёдоров, Рустам Абдуллаев ва Шерзод Райимжоновлар хам синчиковлик билан кузатиб боришди. Учрашув анча муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. “Нефтчи” жамоаси таркибида  Акром Бахриддинов, Бахтиёр Ёқубов, Мухсин Убайдуллаев, Хусниддин Ғофуров, Саиджон Абдужабборов, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов, Отабек Исроилов, Мўйдин Мамазулумов каби тажрибали ва иқтидорли футболчилар дастлабки дақиқалардан майдонда харакатландилар. Фарғоналиклар таркибида “Цементчи”нинг собиқ ёш иқтидорли химоячилари Жамшид Қобулов ва Баҳодир Қодировлар хам майдонга тушганликлари эътиборга молик. 

Ушбу футболчиларга қарши мураббийларимиз ҳам анчагина янгиланган ва оптималлашган таркибни майдонга тушурди. Учрашув давомида ҳар иккала жамоа ҳужумкорлик билан ҳаракатланганлиги боис дарвозалар олдида тез тез хавфли вазиятлар уюштирилиб турилди. Учрашувнинг 65-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси дарвозасига яқинроқ жойда меҳмонлар ўйин қоидасини бузди. Тўп ёнига Раҳматилло Мелибоев яқинлашиб келди ва бурчакроқдан жарима зарбасини амалга оширди. Жаримадан узатилган тўпни ҳужумчи Даврон Исоқов “Нефтчи” дарвозасига жойлаб қўйди ва жамоаси ғалабасини таъминлади 1:0. Учрашувда бошқа гол киритилмади ва “Цементчи” ўртоқлик назорат учрашувида “Нефтчи” жамоаси устидан кичик хисобда ғалаба қозонди.


“Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика