RU

Последние новости

16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  0 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  0 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  4 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  3 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  108 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  2 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  6 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  23 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Қизилқум” 3:1 Новости

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Қизилқум” 3:1

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди.

“Қалдирғочлар” 25 январь куни ҳам “Қизилқум” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, Жовлон Иброҳимов ва Жавоҳир Қаҳрамоновнинг голлари эвазига рақибни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Орадан уч кун ўтиб, бу икки жамоа яна ўзаро учрашув ўтказишди. Бу сафар ҳам Сергей Лушчан шогирдлари ғалаба қозонишди. Биринчи бўлим охирларида Достонбек Ҳамдамов жарима зарбасидан ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай навоийликлар Максим Юркунинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Танаффусдан кейин Жовлон Иброҳимов узоқ масофадан Эркин Жабборов қўриқлаган дарвозани аниқ ишғол қилди. Бироз ўтиб, Отабек Шукуров бошлаган ҳужумни Элдор Шомуродов давом эттирди ва ҳужумдаги шериги Жавоҳир Эсонқуловни қулай вазиятга чиқарди. Эсонқулов эса якуний натижа 3:1 бўлишини таъминлади.

Ўртоқлик учрашуви
“БУНЁДКОР” – “ҚИЗИЛҚУМ” 3:1 (1:1)
Голлар:
Достонбек Ҳамдамов, Жовлон Иброҳимов, Жавоҳир Эсонқулов – Максим Юрку
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Душан Мичич, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Отабек Шукуров, Жовлон Иброҳимов, Алишер Саноев, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Шаҳзодбек Нурматов
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Хамроев, Хуршид Ғиёсов, Шохруҳ Гадоев, Нурилло Тўхтасинов, Жавоҳир Эсонқулов


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика