RU

Последние новости

Назорат учрашуви. Жалолиддинов гол урган ўйинда "Бунёдкор" "Андижон"га ютқазди Новости

Назорат учрашуви. Жалолиддинов гол урган ўйинда "Бунёдкор" "Андижон"га ютқазди

Тошкентда "Бунёдкор" ва "Андижон" ўртасидаги назорат учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашувнинг 20-дақиқасида Жасур Жалолиддинов жарима тўпидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди - 1:0. Орадан 10 дақиқа ўтгач Камрон Сайдазимов ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

35ғ-дақиқада Иброҳим Томива қўполлиги учун қизил карточка олди, бу вазиятда бош ҳакамга VAR ёрдамга келди. Келишув бўйича четлатилган футболчи ўрнига бошқа ўйинчи тушди.

Иккинчи таймда "Бургутлар" вакили Фарҳод Соҳибжонов гол уриб "Андижон"га ғалаба келтирди - 1:2.


"Бунёдкор" - "Андижон" 1:2

Голлар: Жасур Жалолиддинов 20, - 1:0. Камрон Сайдазимов 30, - 1:1. Фарҳод Соҳибжонов - 1:2.

"Бунёдкор": Сарвар Каримов, Ғайрат Азизхўжаев, Арам Маркарян, Ислом Тўхтахўжаев, Иброҳим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Иброҳим Томива, Маликшох Расулов, Фарҳод Имомов, Жаҳонгир Қиличев, Шамсиддин Сагдуллаев.

"Андижон"
: Жасур Умирзоқов, Усмонали Исмоналиев, Абдуғани Камолов, Миркомил Локаев, Абдувохид Ғуломов, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Суннатилла Мамадалиев, Камрон Сайдазимов, Фарход Сохибжонов, Дониёр Абдуманнопов.
Захира: Жавохир Қиличев, Иброҳим Отахонов, Ҳондамир Йўлдашев, Азиз Абдуҳамидов, Камрон Нажафалиев, Азамат Абдусатторов, Жавохир Шодиев, Жамшид Ҳомидов. 

Четлатиш: Иброҳим Томива 35,




фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика