RU

Последние новости

20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  0 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  6 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  70 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  10 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  2 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  3 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2

Назорат баҳси. “Нефтчи” – “Широқ” (Арманистон) 1:1 Новости

Назорат баҳси. “Нефтчи” – “Широқ” (Арманистон) 1:1

Туркияда йиғин ўтказаётган “Нефтчи” жамоаси режа бўйича яна бир ўртоқлик баҳсини ортда қолдирди.

Арманистоннинг “Широқ” клуби бу сафар Андрей Фёдоров жамоасига рақиблик қилди. Ўйинда кучлар тенг келди. Баҳсда ҳисобни фарғоналиклар очишди. 37-дақиқада Музаффар Музаффаров чамаси 30 метр масофадан жуда чиройли тарзда рақиб дарвозасини нишонга олди. 1:0. Биринчи бўлим “Нефтчи”нинг ҳисобдаги устунлиги билан якунланди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқаси келиб арманистонликларнинг тезкор ҳужумини бирга-бир вазиятда дарвозабон Руслан Матниёзов тўхтатди ва ҳакам бу ҳолатни пенальти сифатида баҳолади. 11 метрлик жарима зарбасини Румян Овсепян аниқ амалга оширди. Беллашувда бошқа гол киритилмади. Фарғона жамоаси баҳсда қуйидаги таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Руслан Матниёзов, Сергей Концевой, Дилёр Ирматов, Иброҳим Нўъмонов, Ҳамза Каримов, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Саид Абдужабборов, Никита Павленко, Дмитрий Комаровский, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар: Терентий Луцевич, Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов, Аббос Махсталиев, Умид Қодиров, Мўйдин Мамазулумов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Сардор Қулматов, Фурқат Ҳасанбоев

“Нефтчи”нинг навбатдаги рақиби Украинанинг “Днепр” Дзержинск жамоаси ҳисобланади. Беллашув 14 февраль куни бўлиб ўтади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика