RU

Последние новости

23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  1 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  4 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4

Назорат баҳси. “Навбаҳор” – “Навбаҳор-2” – 5:0 Новости

Назорат баҳси. “Навбаҳор” – “Навбаҳор-2” – 5:0

11 август куни “Марказий” ўйингоҳ майдонида асосий таркиб футболчилари Рашид Ғофуров мураббийлик қилаётган “Навбаҳор-фарм” ва Денис Тойменцов қўл остидаги “Навбаҳор – U-21” ёшлар жамоаларининг аралаш таркибидан иборат бўлган “Навбаҳор - 2” жамоасига қарши назорат баҳси ўтказди.

Мазкур ўйинда “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис иккита бўлимда икки хил таркибни майдонга туширди. “Лочинлар” сафида фақатгина дарвозабон Дилшод Ҳамроев тўлиқ – 90 дақиқа тўп сурди, холос.

Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, 1-бўлимда аралаш таркибдан иборат бўлган жамоа асосий таркиб вакилларига муносиб қаршилик кўрсата олди ҳамда рақиб жамоаси олдида бир қатор вазиятларни юзага келтирди. Аммо ўша имкониятлардан самарали тарзда фойдалана олмади.

Асосий таркиб футболчилари ҳам танаффусгача бир қатор хавфли ҳужумлар ташкил этишди. Лекин якуний зарбалар охирига етмай қоларди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида россиялик тажрибали ярим ҳимоячи Павел Голишев тўпни чалқанча усулда дарвозага аниқ йўллаб, жамоасининг танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда ташаббусни тўлиғича қўлга олган Андрей Канчельскис шогирдлари Руслан Боловнинг “дубл”и ҳамда Аббос Ғуломов ва Мирзоҳид Ғофуровнинг голлари эвазига якуний ҳисобнинг йирик – 5:0 кўриниш олишини таъминлашди.

Қисқаси, ушбу ўйинда барибир тажриба ўз сўзини айтди.


Назорат баҳси
“Навбаҳор” – “Навбаҳор - 2” – 5:0 (1:0)
11 август. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар
: Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Исроил Имомназаров.
Голлар: П.Голишев (45), А.Ғуломов (71), Р.Болов (83, 85), М.Ғофуров (87).
“Навбаҳор”: Дилшод Ҳамроев, Миркомил Локаев, Иван Соловьёв, Исломбек Исоқжонов, Игорь Голбан, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Ислом Рашидхонов, Хуршид Мухторов, Тоҳир Шамситдинов, Павел Голишев, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Ғиёсжон Комилов, Азимжон Аҳмедов, Азизбек Турғунбоев, Сардор Теляков, Мирзоҳид Ғофуров, Даврон Ҳошимов, Достонбек Абдулҳаев, Аббос Ғуломов, Руслан Болов, Анвар Ҳожимирзаев.
“Навбаҳор - 2”: Исроилжон Обиджонов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Содиқжон Ортиқов, Жамолиддин Баҳромов, Аюбхон Жўраев, Абдулазиз Нишонбоев, Миржалол Абдумуталов, Асилбек Орифжонов, Шерзод Ғуломжонов, Акром Баҳриддинов, Илҳомжон Алибоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллахонов, Қодиржон Икромов, Муроджон Адашбоев, Камрон Неъматжонов, Омадбек Тоштемиров, Дониёр Инамов, Абдурасул Қаюмбаев.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика