RU

Последние новости

20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  0 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  8 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  7 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  8 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  8 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  1 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  16

“Наврўз” ва “Бинокор” мусобақа ғолиби Новости

“Наврўз” ва “Бинокор” мусобақа ғолиби

Мамлакатимизда ёш “чарм тўп” усталарининг маҳоратини ошириш, уларнинг техник ва тактик савиясини юксалтириш йўлида ибратли ишлар амалга оширилаётир.

Улар ўртасида ўтказилаётган мусобақалар бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, “Карвон мебел савдо” оилавий корхонаси ҳамда “Софдил барака сут” корхоналари ҳамкорлигида 2005-2006 ва 2007-2008 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида уюштирилган Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг очиқ биринчилигида ҳам ўз исботини топди.

Деярли бир ҳафта давом этган мазкур мусобақада Хоразм вилоятидан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятларидан жамоалар иштирок этишди.

Кичик ёшли болалардан ташкил топган жамоалар биринчилигининг финалида Урганч шаҳрининг “Наврўз”(мураббийи Акбар Одамов) ва “Бинокор”(мураббийи Шоҳрух Яқубов) жамоалари рўпара келди. Бу ўйин тақдирини пенальтилар серияси ҳал қилди. “Наврўз” жамоаси 5:4 ҳисобида ғолаба қозониб, биринчи ўринни эгаллади. “Бинокор”чилар иккинчи ўрин билан чекланишди. “Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, Урганч шаҳри) ва “Хива”(Хива тумани) жамоалари учинчи қатордан жой олишди.

Катта ёшли, яъни 2005-2006 йилларда туғилган жамоалардан таркиб топган мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувида Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридан ташриф буюрган “Турон-ИВС”(мураббийи Ислом Уснатдинов) ва Урганч шаҳрининг “Бинокор”(мураббийи Шоҳрух Яқубов) жамоалари ўзаро куч синашди. Бу гал “Бинокор” жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучиб, ғолибликни қўлга киритди. Учинчи ўрин “Истиқлол”(Урганч шаҳри) ва БЎСМ(Хонқа тумани)га насиб этди.


Икром Худойберганов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика