RU

Последние новости

14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  23 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  7 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  11 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  14 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2

Навоийликлар Марғилонда совриндор бўлишди Новости

Навоийликлар Марғилонда совриндор бўлишди

Теги :  Навоий
Куни кеча Марғилон шаҳридаги “Меҳнат” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон Конституциясининг 23 йиллигига бағишлаб 2002-2003 йилларда туғилган болалар ўртасида республика очиқ турнири ўтказилди.
Унда мезбонлардан ташқари, мамлакатимизнинг турли вилоят ва шаҳарларидан келган ўн иккита жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Қуръага кўра, мусобақанинг “А” гуруҳидан Марғилондаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Учкўприк, Бухоро ҳамда Гулистон шаҳарларидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари жамоалари ўзаро куч синашди.

Қолган гуруҳлар эса қуйидагича кўриниш олди: “В” гуруҳи. “Навбаҳор” БЎФМ (Наманган), “Нефтчи” БЎФМ (Фарғона), БЎФМ-2 (Учкўприк), “Интернат” (Навоий шаҳри). “С” гуруҳи. “Интернат” (Андижон), БЎФМ-3 (Учкўприк), БЎФМ (Марғилон) ҳамда “Пахтакор” (Қўқон).  

Мусобақада навоийлик ёш футболчилар муваффақиятли қатнашдилар. Гуруҳ босқичида Обид Жумаев ҳамда Зафар Тошбоев мураббийлигида “Интернат” жамоаси дастлаб “Навбаҳор” футболчиларига кичик фарқ билан (3:4) ютқазган бўлса, сўнгра “Нефтчи” вакилларидан 1:0 ҳисобида устун келишди. Учкўприклик тенгқурлари билан кечган баҳсда навоийликлар 3:0 ҳисобида зафар қучиб, “плей-офф” босқичига йўлланма олди.

Ярим финалда БЎСМ-1 (Марғилон) Андижоннинг “Интернат” жамоасини енгди — 2:1. Финал йўлланмаси учун кечган иккинчи баҳсда навоийликлар “Навбаҳор”ни кичик ҳисобда доғда қолдириб, гуруҳдаги мағлубият аламини олишди — 1:0.

Ҳал қилувчи учрашувда мезбонлар “Интернат” (Навоий) билан рўбарў келди. Унда  ягона тўп БЎСМ-1 жамоасига ғалаба келтирди — 1:0. Шундай қилиб, Обид Жумаев шогирдлари Марғилон турниридан кумуш медаль билан уйга қайтишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга махсус кубок, медаллар ҳамда фахрий ёрлиқлар тақдим этилди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича ғолиблар номи эълон қилинди. Навоийлик умидли футболчи Элбек Саитов турнирнинг “Энг яхши ҳужумчиси” номинацияси бўйича махсус совринни қўлга киритди.
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика